Қайднома

Қидирув

«Обод» «Динамо»ни мағлуб этди, эртага яна ўйнайди

«Обод» «Динамо»ни мағлуб этди, эртага яна ўйнайди

  08.02.2017 09:57
  0
  871
«Обод» «Динамо»ни мағлуб этди, эртага яна ўйнайди

Кеча хабар берганимиздек, бугун жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик жараёнида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.   Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши ўйин "Обод"нинг ғалабаси билан якунланди. Аввалига Дониёр Ҳасанов чиройли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, қарши ҳужумларнинг бирида Анвар Ғофуров кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи бўлимда Санжар Тўрақулов чиройли голи билан учрашувга нуқта қўйди - 2:1.   Эртага жамоамиз яна ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўринбосарларимиз 10:30да "Обод" майдонида старт оладиган баҳсда "Олмалиқ" ўринбосарларига қарши майдонга чиқадиган бўлса, асосий таркиб "Бунёдкор" академияси майдонида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан куч синашади.

Мазкур беллашув 11:30да бошланади.  

Назорат учрашуви ОБОД - ДИНАМО - 2:1 (1:1) 7 февраль. Тошкент. "Обод" майдони.

Бош ҳакам: Исҳоқ Ибрагимов.

"Обод": Азамат Аҳмедов (Умиджон Ёрбеков, Ширинбой Абдуллаев), Фарҳод Мираҳматов (Миршоҳид Олимов), Анвар Ғофуров, Жавлон Искандаров (Ислом Исмоилов), Сардор Қаҳҳоров (Аббос Пўлатов), Ғайрат Умиров (Жаҳонгир Омонов), Фаррух Ҳайдаров, Дониёрбек Ҳасанов (Санжар Тўрақулов), Санжар Риҳсибоев (Суннатилла Абдулажонов), Павел Соломин (Шерзод Жалилов), Шоҳруз Норхонов (Идрис Бикмайкин).

"Динамо": Михаил Наумов, Ҳакимхон Аъламхонов, Бунёд Исроилов, Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов, Нурбек Сафаров, Искандар Холмирзаев, Нодир Мавлонов, Нуриддин Ҳасанов, Амиржон Сафаров, Абдумалик Абдуллаев.

Захирадан тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Комил Шарофутдинов, Темур Файзуллаев, Жонибек Кўчимов, Асомиддин Маматов, Убайдулло Набиев, Сардор Расулов, Дилмурод Қодиров.

Голлар: Дониёрбек Ҳасанов, 26 - 1:0. Анвар Ғофуров, 31-ўз дарвозасига - 1:1. Санжар Тўрақулов, 60 - 2:1.  

Манба: www.fcobod.uz  

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz