Қайднома

Қидирув

«Нефтчи» назорат баҳсида мағлубиятга учради

«Нефтчи» назорат баҳсида мағлубиятга учради

  08.02.2017 13:28
  0
  629
 «Нефтчи» назорат баҳсида мағлубиятга учради

Фарғона бош жамоасининг Туркиядаги йиғини режа асосида давом этмоқда. 7 февраль оқшомида “Нефтчи” жамоаси Болгариянинг “Пирин” клубига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этди.

Ўйин 2:1 натижасига кўра рақиб фойдасига якунлади. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, беллашув тенг курашлар остида ўтди. “Пирин” жамоаси янги мавсумга бўлган тайёргарлик жараёнини якунлаб бормоқда ва жамоа деярли мавсумга шай ҳолатда деб айтиш мумкин.

Шу омилларни инобатга олганда, ўйинда болгарияликлар голли вазиятларнинг иккитасидан унумли фойдаланишга муваффақ бўлишди. Фарғоналиклар сафидан эса Никита Павленко бир марта Болгария жамоаси дарвозасини нишонга олди. 2:1.

Умуман олганда 2 махалдан оғир юкламали машғулотларни давом эттираётган футболчиларимиз “Пирин”га қарши ўйин орқали ўзларида ёмон таассурот қолдиришмади. Беллашув давомида Шерзод Ҳакимов ҳамда Муҳсин Убайдуллаевлар кичик жароҳатларга дуч келишди.

“Нефтчи” ўйинда қуйидаги таркибда ҳаракатланди.

Асосий таркиб: Ўткир Юсупов, Муҳсин Убайдуллаев, Ҳамза Каримов, Иброҳим Нўъмонов, Дилёр Ирматов, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Абдужамол Исроилов, Аббос Махсталиев, Саид Абдужабборов, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Сергей Концевой, Ҳусниддин Ғофуров, Фурқат Ҳасанбоев, Умид Қодиров, Дамир Низанов, Дмитрий Комаровский, Никита Павленко, Абдураҳмон Абдулҳақов, Мўйдин Мамазулумов

“Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби 9 февраль куни Босния ва Герцеговинанинг “Сараево” жамоаси бўлади. Режадан яна бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўрин олган.

“Нефтчи” матбуот хизмати

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz