Қайднома

Қидирув

50 та ҳомийни кўнглини олишни эпладик ва яна маркетинг ҳақида...

50 та ҳомийни кўнглини олишни эпладик ва яна маркетинг ҳақида...

  09.02.2017 10:03
  0
  802
50 та ҳомийни кўнглини олишни эпладик ва яна маркетинг ҳақида...

Аргентинанинг 5-дивизиони вакили «Сентенарио» клуби ҳомийларини хафа қилмасликнинг ажойиб йўлини топди. Жамоа янги мавсум либосида 50та ҳомийнинг номини жойлаштирди. Уларнинг барчаси клубни молиялаштиришда иштирок этмоқда.

***

Украина футбол федерацияси ва терма жамоаси янги техник ҳомийга эга бўлди,яъни УФФ Испаниянинг Joma компанияси билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади. 24 март куни ўтказиладиган, ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Хорватияга қарши ўйинда, украиналиклар янги, Joma либосларида майдонга тушадиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, Украина терма жамоасига 2009-2016 йилларда Adidas компанияси ҳомийлик қилган. Joma компанияси эса Ўзбекистон терма жамоаси ва юртимизнинг бир қатор клубларига ҳам техник ҳомийлик қилади.

****

Айтганча, британиялик маркетолог журналистлар 2016 йилда энг харидоргир бўлган формалар рўйхатини эълон қилишди. Унга кўра "МЮ" жамоаси  «Реал» (2 290 000 футболка), «Барселона» (1 980 000) ва «Челси» (1 650 000) каби жамоаларни ортда қолдириб, жами 2 миллион 850 минг дона футболка сотишга эришган.

1. «Манчестер Юнайтед» – 2 850 000
2. «Реал» – 2 290 000
3. «Барселона» – 1 980 000
4. «Челси» – 1 650 000
5. «Бавария» – 1 500 000
6. «Арсенал» – 1 225 000
7. «Ювентус» – 850 000
8. «Ливерпуль» – 705 000
9. «ПСЖ» – 685 000
10. «Милан» – 650 000

Футболчининг фамилияси билан сотилган футболкалар:  
1. Лионель Месси («Барселона»)
2. Криштиану Роналду («Реал»).
3. Поль Погба («Манчестер Юнайтед»)
4. Златан Ибрагимович («Манчестер Юнайтед»)
5. Месут Озил («Арсенал»)
6. Неймар («Барселона»)
7. Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед»)
8. Филиппе Коутиньо («Ливерпуль»)

Манба: www.football24.ua

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz