Қайднома

Қидирув

Икром Алибоев ва Элдор Суюнов жароҳати сабаб Туркиядаги йиғинни ўтказиб юборади

Икром Алибоев ва Элдор Суюнов жароҳати сабаб Туркиядаги йиғинни ўтказиб юборади

  09.02.2017 16:02
  0
  610
Икром Алибоев ва Элдор Суюнов жароҳати сабаб Туркиядаги йиғинни ўтказиб юборади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида қисқа муддатли ўқув-йиғин машғулотларини бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Терма жамоа 12 февралга қадар машғулотлар ўтайди ҳамда Россиянинг “Амкар” (10 февраль)  ва Арманистоннинг “Алашкерт” (11 февраль) клубларига қарши назорат ўйинларида майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ва дарвозабон Элдор Суюнов жароҳатлари сабаб мазкур йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлди.

“Локомотив” ярим ҳимоячиси клуб машғулотларида жароҳат олган ва “темирйўлчилар”нинг сафида алоҳида шуғулланмоқда. “Насаф” посбони эса бир муддат аввал сафдан чиққанди. Суюнов жароҳати сабаб “Насаф”нинг “Ал-Фатҳ”га қарши (0:1) ОЧЛ–2017 плей-офф учрашувини ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди. Тажрибали дарвозабон Тошкентда қолди.

Таъкидлаш жоиз, Икром Алибоев жароҳати сабабли 21–24 январь кунлари терма жамоанинг БААдаги  йиғинида ҳам иштирок эта олмаган эди.  

Манба: www.the-uff.com

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz