Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: Йованович ғалабани таъминлади

«Навбаҳор»: Йованович ғалабани таъминлади

  09.02.2017 17:11
  0
  856

Бундан бироз вақт олдин “Оқ-тепа” ўйингоҳида бўлиб ўтган “Навбаҳор” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви якунига етди.

Ўйинда жамоамиз 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Голларга сербиялик легионеримиз Неманья Йованович муаллифлик қилди.

Биринчи бўлимда Йованович Мансур Саидовнинг узатиб берган тўпини дарвозага жойлаб қўйган бўлса танаффусдан кейин Неманьяга Ойбек Қиличев гол уриш имкониятини яратиб берди.

Жамоамиз баҳсни йирик ҳисобда кун топишини таъминлашлари мумкин эди. Бироқ, айрим вазиятларда футболчиларимизга аниқлик етишмади.

Учрашувда “Сўғдиёна” таркибида фаолияти давомида “Навбаҳор”да тўп сурган Алишер Маҳмудов ва Омон-Биик Ҳалиловларни майдонга тушганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз.


Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Амонов, Алишер Саматов, Ҳасанбой Эргашев, Жаҳонгир Меҳмонов, Тоҳир Шамситдинов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мансур Саидов, Неманья Йованович. 

Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Ашурматов, Аббос Отахонов, Равшан Хурсанов, Азизбек Турғунбоев, Абдуазиз Султанов, Илҳом Бойдедаев Алишер Мирзаев, Тимур Толипов, Илҳом Алибоев.


Жамоамиз Тошкент йиғинидаги навбатдаги учрашувни 12 февраль куни Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши ўтказади.

Манба: pfcnavbahor.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz