Қайднома

Қидирув

Бугун Нўъмон Ҳасанов 46 ёшини қарши олмоқда

Бугун Нўъмон Ҳасанов 46 ёшини қарши олмоқда

  10.02.2017 09:33
  0
  609

Бугун жамоамиз устози Нўъмон Ҳасановнинг туғилган куни. Бугун Нўъмон Нурматович 46 ёшини қарши олишмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ҳам мухлислар номидан у кишини чин юракдан табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик янги мавсумда омад тилаб қоламиз.

ҚЎҚОНЛИК МУХЛИСЛАРНИНГ ЁҚМИТОЙИ

Қўқон футболи турли йилларда ўз юлдузларига эга бўлган бўлса-да, Нўъмон Ҳасанов энг ёрқин футболчи сифатида мухлислар орасида ном қозонган. Қўқонлик футбол ишқибозлари терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати саралаш босқичларидаги биринчи гол муаллифи бўлган Нўъмон Ҳасановни ўзгача бир шараф билан тилга олишади.

Чиндан ҳам Нўъмон Ҳасановнинг футболчилик фаолияти кўпчилик ҳавас қилса арзигулик даражада ўтди.

Бугунги кунда мураббий сифатида ишлаётган Нўъмон Ҳасановнинг шуҳрати футболчилик фаолиятида мавқеидан кам эмас.

Футболчилик фаолиятининг сўнгги йилларида “Қўқон-1912” таркибида ўйновчи мураббий сифатида майдонга тушган қаҳрамонимиз ўшандаёқ кўплаб қўқонлик футбол мухлисларининг меҳрини қозонишга эришганди.

Шунинг учун йиллар ўтиб, унинг “Қўқон-1912”га бош мураббий бўлиб қайтганини мухлислар илиқ қарши олишди.

Ўтган мавсум қийин вазиятда жамоамизни қабул қилиб олган Нўъмон Нурматович мавсумнинг иккинчи қисмида яхши бир жамоани шакллантира олди.

Янги мавсум бошланиши арафасида ҳам 46 ёшни қарши олаётган мутахассис оқилона селекция ишларини олиб боргани натижасида “Қўқон-1912” жамоаси сафига бир қатор тажрибали футболчиларни жамлай олди.

Бу эса футбол мухлисларимиз учун янги мавсум олдидан янги умидларни тақдим этди. “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”даги зафарли одимлар қилинган меҳнатларнинг самарасидир. Умид қиламизки, бу ҳали ҳаммаси эмас. Жамоамизнинг ғалабали онлари ҳали олдинда.

Яна бир бор туғилган кун муборак, ҳурматли Нўъмон Нурматович!

Манба: kokand1912.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz