Қайднома

Қидирув

Гап тамом, финал «Бернабеу»да ўтказилмайди

Гап тамом, финал «Бернабеу»да ўтказилмайди

  10.02.2017 10:48
  0
  773
Гап тамом, финал «Бернабеу»да ўтказилмайди

«Реал» Қирол кубоки финалини «Сантьяго Бернабеу»да ўтказишга қаршилик билдирмоқда

«Реал» Испания Қирол кубоки мусобақасидан жуда эрта чиқиб кетганидан хабарингиз бор.  «Қироллик клуби»нинг азалий рақиби «Барселона» эса ушбу мусобақа финалига қадар етиб борди ва ҳал қилувчи ўйинда «Алавес» билан куч синашади. Каталонияликлар мусобақада «Реал»дан яхшироқ натижа қайд этишган бўлиб, охирги 8 йилда 7 марта финалда ўйнашган.

Бугун, «Реал» президенти Флорентино Перес Қирол Кубоки финалини «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказиш масаласида яна бир бор ўйлаб чиқди ва бу сафар стадионда таъмирлаш ишлари кетаётганини ОАВга маълум қилди.

«Қирол Кубоки финали «Бернабеу» стадионида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб  ўтказилмайди», -  дея маълум қилади Перес Gazzetta Dello Sport нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Қирол кубоки финали 27-май куни ўтказилиши белгиланган.

Ҳолат шунга келиб тўхтаса, финал Валенсиядаги «Месталья», ёки Мадриддаги бошқа стадион «Висенте Кальдерон»да ўтказилиши мумкин. 

Манба: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz