Қайднома

Қидирув

Энди кўпроқ тўлайсиз (Ўткирбек Умаров блоги)

Энди кўпроқ тўлайсиз (Ўткирбек Умаров блоги)

  12.02.2017 00:15
  0
  1296
Энди кўпроқ тўлайсиз (Ўткирбек Умаров блоги)

Қуйида номи келтирилган футболчиларнинг нархлари 2016 йилнинг бошида минглик суммада белгиланганди. Аммо кейинги 12 ой мобайнида бу кўрсаткич миллионларни ташкил этиб, уларни харид қилишга иштиёқманд клублар сони ҳам ортди. Кўрайликчи, бу ноёб топилмалар рўйхатида кимлар бор экан?

Оливер Бурк - «РБ Лейпциг»

Ёши: 19

Позицияси: қанот ярим ҳимоячиси

Йил бошида: 100 минг евро

Йил охирида: 10 млн. евро

Фоизда: 9.900,0

«Ноттингем» тарбияланувчиси ёзги трансферлар пайти Германия чемпионатига кўчиб ўтганди. «Буқалар» профессионал фаолиятини бошлаганига бир йил бўлган, чемпионшипдаги клубда ўйнаган ёш футболчи учун 15 млн. евродан воз кечишди.

Бурк бу суммани дастлабки ўйиндаёқ оқлаб, «Боруссия Д» га қарши баҳсда ғалаба голига ассистентлик қилди. «Лейпциг» устози бу шогирдининг иқтидорига юксак баҳо бериб, уни уэльслик Гарет Бэйлга қиёслади. Оливер Шотландия термасида 4та учрашувда майдонга тушишга улгурди.

«Бурк ўйиндан-ўйинга очилмоқда. У вазиятни тезда уқий олади ва биз учун «ўнлик» позициясида муқобил вариантга айланади. Биз Оливерни айнан шунинг учун харид қилганмиз», - деди Хазенхюттль.

Усмон Дембеле - «Боруссия Д»

Ёши: 19

Позицияси: қанот ҳужумчиси

Йил бошида: 250 минг евро

Йил охирида: 18 млн. евро

Фоизда: 7.100,0

Бу ўйинчи кутилмаганда камтар «Ренн» сафида кўриниш бериб, тез орада асосий таркиб аъзосига айланди. У бир мавсум давомида фантастик ўсишга эришиб, ҳеч ким танимайдиган болакайдан сайёрамизнинг келажаги порлоқ футболчисига айланди. Дембеленинг трансфери Европанинг деярли барча топ-клубларини қизиқтириб қўйди.

Даъвогарлар орасида юлдузлар етиштиришни қойиллатадиган «Боруссия» устунликка эришди. Усмоннинг Германияда ишлаб юришиб кетди, жамоа етакчиси ва энг яхши ассистентига айланди - 12та голли пас-5та гол. 2016 йил декабрида ишқибозлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Дембеле бундеслиганинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Ренату Саншеш - «Бавария»

Ёши: 19

Позицияси: марказий ярим ҳимоячи

Йил бошида: 800 минг евро

Йил охирида: 30 млн. евро

Фоизда: 3.650,0

Ўтган йил португалиялик ёш футболчи учун фантастик тарзда кечди. «Бенфика»даги «олтин дубль», Европа чемпионлиги, «Энг яхши ёш ўйинчи» соврини... Дарҳақиқат, бундай натижаларга эришиш учун жуда катта иқтидор соҳиби бўлиш даркор. Ушбу ҳолат қайсидир жиҳатдан «Лестер» эртагини ёдга солади.

Жаҳон футболига Саншешни таништирган «Бенфика» унинг трансферини 70 млн. еврога баҳолади. Дастлаб «МЮ» мазкур суммани беришга тайёр энди, бироқ «Бавария» бу борада манчестерликларни ортда қолдириб, Ренату учун 35 млн. евро тўлади. Шартномадаги йирик бонусларни ҳам қўшиб ҳисобланса, португалияликлар хоҳлаган 70 млн. келиб чиқади.

«Агар мен «МЮ» скаути бўлганимда, Саншешни аллақачон клубимизга қўшиб олардим. Унинг сочларидан ушлаб бўлсада етаклаб келардим. Ренату замонавий ўйин-чи. Бақувват, техник жиҳатдан етук, аниқ пас бериш ва кучли зарба йўллашда беназир. У ҳали ёш, лекин масъулиятни ўз зиммасига олишдан чўчимайди», - деди Рио Фердинанд португалиялик иқтидор ҳақида гапираркан.

Бенжамин Хенрикс - «Байер 04»

Ёши: 19

Позицияси: қанот ҳимоячиси

Йил бошида: 150 минг евро

Йил охирида: 5 млн. евро

Фоизда: 3.233,3

Германия ўсмирлар терма жамоасининг қора танли ҳимоячиси сўнгги йилда нархи ошган футболчилардан бирига айланди. Аммо бугунги рўйхатдан ўрин олган бошқа ўйинчилардан фарқли ўлароқ, унинг учун топ-клублар йирик сумма тўлашмади. Акс ҳолда, у янада қимматроққа баҳоланаётган бўларди. Хенрикс ҳозирги даражасига битта клубдаги фаолияти орқали эришди.

Йоахим Лёв ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Сан-Марино ва Италия термаларига қарши баҳсларда Бенжаминни ҳам миллий жамоа таркибига жалб этди. Аутсайдер билан кечган учрашувни Хенрикс дастлабки дақиқалардан бошлаб, 90 дақиқа муносиб ҳаракат қилди. Айнан шу ҳимоячи Германия термасида Филипп Ламга муносиб ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Бу ҳолат «Бавария»да ҳам рўй берса, ажабмас.

Мануэль Локателли - «Милан»

Ёши: 19

Позицияси: таянч ярим ҳимоячиси

Йил бошида: 150 минг евро

Йил охирида: 5 млн. евро

Фоизда: 3.233,3

Лока «Милан»даги дастлабки ўйинларини 2015|2016 йиллар мавсумида ўтказган бўлсада, кейинги йилдагина ўсишга эришди ва унинг нархи қисқа муддат мобайнида кескин ошди. «Россонери» устози дастлаб иқтидорли футболчини асосан захирадан майдонга туширди, лекин «Сассуоло» дарвозасига урган голидан сўнг уни бошлан­ғич таркибга киритадиган бўлди.

Кейинги ўйин, яъни «Кьево»га қарши баҳсда Мануэль у қадар кўзга ташланмади, лекин «Ювентус» билан учрашувда ғалаба голини ургани ишқибозлар хотирасида узоқ сақланиб қолиши турган гап. Футболчи ва янги «Милан»нинг ўсишини астойдил кузатамиз.

«Локателли  - бизнинг келажагимиз, унда навбатдаги Пирлони кўряпман, ақлли ва техник жиҳатдан мукаммал ўйинчи. Биз «Милан»нинг янги ғалабалар циклини бошламоқчимиз. Буни эса ёш ва итальянлардан иборат таркиб билан амалга оширмоқчимиз. Айнан шуни орзу қиламан. Шубҳасиз, Мануэль режамизнинг бир қисми бўлади», - деди Сильвио Берлускони.

Манба: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz