Қайднома

Қидирув

«Арсенал» «Халл»ни мағлуб этди, Санчесда дубл

«Арсенал» «Халл»ни мағлуб этди, Санчесда дубл

  11.02.2017 19:26
  0
  693
«Арсенал» «Халл»ни мағлуб этди, Санчесда дубл

Англия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган "Арсенал" – "Халл" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда “Арсенал“ анчагина яхши ҳаракатланди ва 34-дақиқага келиб Алексис Санчеснинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Иккинчи бўлимда эса “Халл“ босимни оширди ва Венгер шогирдлари асосан ҳимояланиб, қарши ҳужумда ўйнадилар.

Якунда тезкор қарши ҳужумлардан бирини лондонликлар гол билан якунлашга муваффақ бўлдилар.

Санчес ўнг қанотдан деярли бўш қолган дарвозага тўпни тўппа-тўғри Переснинг бошига етказиб берди ва ҳужумчи тўпни тўрга жойлай деган вазиятда Клукас уни қўли билан тўхтатди.

Буни пайқаган Клаттенбург дарҳол ҳимоячига қизил карточка кўрсатиб, пенальти белгилади. Уни эса яна Санчес бехато амалга ошириб, дубль қайд этди.

Шу тариқа, “Арсенал“ мазкур ғалаба эвазига очколари сонини 50тага етказиб олди.

Англия чемпионати, 25-тур

Арсенал – Халл 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 34 Санчес, 2:0 – 90, пенальти Санчес.
Арсенал – Чех, Мустафи, Гиббс, Бельерин, Косьельни, Уолкотт (Эль-Ненни, 69), Окслейд-Чемберлен (Перес, 82), Санчес, Ўзил, Ивоби (Уэлбек, 82), Коклен.
Халл – Якупович, Магуайр, Раноккия, Робертсон, Эльабделлауи (Ал-Мухаммади, 66), Хаддлстоун (Диоманде, 78), Ндиайе, Клукас, Маркович, Гросицки (Эвандро, 60), Ньяссе.
Огоҳлантиришлар: Уолкотт (53), Гиббс (54), Раноккия (70), Санчес (76).
Четлатиш: Клукас (90).

Манба: www.fut.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz