Қайднома

Қидирув

«Олмалиқ» ўртоқлик учрашувида «Ювентус»га ютқазди

«Олмалиқ» ўртоқлик учрашувида «Ювентус»га ютқазди

  12.02.2017 08:56
  0
  943
«Олмалиқ» ўртоқлик учрашувида «Ювентус»га ютқазди

Хабар бериб ўтганимиздек, жамоамиз бугун яна бир назорат ўйинида майдонга тушди.

Бу гал жамоамизга Руминиянинг "Ювентус" жамоаси рақиблик қилди. Қизиқарли кечган баҳсда омад бухарестликларга кулиб боқди. Учрашув давомида жамоамиз фаол ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди. Афсуски, рақиб томонидан иккинчи таймда амалга оширилган икки стандарт вазият гол билан якун топди. Ўйинда кичик жароҳати сабаб Камолиддин Мурзоев, Шоҳназар Норбеков ва Мурод Ражабов иштирок этмади.

Ўртоқлик учрашуви.
Топкапе футбол мажмуаси. 11 февраль
"Олмалиқ" - "Ювентус" (Бухарест, Руминия) 0:2
Голлар: Чипирлиу 58, Барбулеску 79.
"Олмалиқ": Акбар Тўраев, Хуршид Мухторов, Азизбек Суюнов, Кирилл Пасичник, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Дониёр Усмонов, Шота Григалашвили, Муҳаммад Исаев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Алибобо Раҳматуллаев, Виктор Клишин.
Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Ходжаев, Ислом Иномов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Раҳматилло Бердимуродов, Игорь Йелич, Дилшод Жўраев, Забиҳилло Ўринбоев.
"Ювентус": Стоиан, Валаце, Бета, Беженару, Казан, Илин, Михаэску, Штефан, Хурдубей, Мареш, Муска.
Захирадан майдонга тушганлар: Чипирлиу, Барбалеску, Дима, Морариу, Карабела, Флореа, Бустеа, Калентару, Василе, Заҳариа.

Бу учрашувда жамоамиз таркибида кўрикка қўшилган қозоғистонлик ҳимоячи Кирилл Пасичник ҳам майдонга тушди.

Манба: www.fc-olmaliq.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz