Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» «Энфилд»да «Тоттенхэм»ни тўхтатди

«Ливерпуль» «Энфилд»да «Тоттенхэм»ни тўхтатди

  12.02.2017 00:31
  0
  500
«Ливерпуль» «Энфилд»да «Тоттенхэм»ни тўхтатди

Англия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган "Ливеруль" – "Тоттенхэм" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, мерсисайдликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ “Ливерпуль“ ташаббусни ўз қўлига олиб, рақибга жиддий босим ўтказа бошлади.

Клопп шогирдлари майдоннинг ҳар бир қисмида жиддий кураш олиб бориб, рақибни тўп йўқотишга мажбур этишга ҳаракат қилдилар.

Мана шундай йўқотишлардан биридан сўнг “Ливерпуль“ ўзининг тезкор қарши ҳужумини уюштириб, Вейналдум Садьо Манега тўпни бирга-бир вазиятга ташлаб берди ва сенегаллик ҳужумчи ишончли тарзда Льорисни доғда қолдирди – 1:0.

Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Садьо Мане рақиб ҳимоячиси Дайердан тўпни олиб қўйиб, тезкор қарши ҳужумни яна ўзи гол билан якунлади – 2:0.

Шундан сўнг ҳам Манеда бир қатор қулай вазиятлар бўлди. “Тоттенхэм“ танаффусга қадар деярли ҳамма вақт босим остида бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳам “Ливерпуль“ футболчилари шаштни туширмай, Льорисни иш билан таъминлаб туришга ҳаракат қилдилар. Меҳмонларнинг ҳужумлари эса ҳар сафар майдон марказида кучли прессинг дуч келиб тўхтади.

Финал ҳуштагига қадар Клопп жамоаси ўйин тизиғини ўз назоратида ушлади ва ўзи учун қулай натижани сақлаб қолди.

Шу тариқа, “Ливерпуль” ўзида “Тоттенхэм”ни ишончли тарзда мағлуб этиб, ғалабасиз сериясига ниҳоят чек қўйди.

Англия чемпионати
5-тур

Ливерпуль – Тоттенхэм 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 16 Мане, 2:0 – 18 Мане.
Ливерпуль – Миньоле, Милнер, Матип, Клайн, Коутиньо (Жан, 77), Лаллана, Фирмино, Вейналдум, Мане (Александер-Арнолд, 90), Лейва (Клаван, 82), Хендерсон.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Уокер, Эриксен (Уинкс, 68), Ваньяма, Дембеле (Сиссоко, 77), Дайер, Алли, Сон Хён Мин (Янссен, 82), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Сон Хён Мин (28), Хендерсон (53), Матип (56), Кейн (67), Милнер (68), Уинкс (71), Дайер (78), Алдервейрелд (83).

Манба: www.fut.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz