Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» назорат учрашувида «Динамо»ни мағлуб этди

«Навбаҳор» назорат учрашувида «Динамо»ни мағлуб этди

  12.02.2017 13:17
  0
  705

(Сурат манбаси: www.Сhampionat.Asia)

"Навбаҳор"нинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказилган учрашуви бундан бир неча дақиқа олдин ўз ниҳоясига етди.

Бу сафарги ўйинда ҳам футболчиларимиз ғалабани қўлга киритишди. Голларга бой ўтган баҳсда 4:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашув бошларида Ойбеқ Қиличев Азиз Турғунбоевнинг узатиб берган тўпидан кейин ҳисобни очган бўлса орадан бироз вақт ўтиб, самарқандликлар ўртадаги мувозанатни тиклашди.

Бўлим охирларида Аббос Отахонов бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи бўлим бошларида “Динамо” футболчилари иккинчи бор ҳисобни тенглаштиришди. Рақибдан кучлироқ эканликларини амалда намойиш этган футболчиларимиз ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар яна икки бор муваффақият қозонишди.

Аввалига Неманья Йованович бурчакдан оширилган тўпни тўрга жойлаб қўйган бўлса ўйиндаги сўнгги голга Мирзоҳид Ғофуров муаллифлик қилди. Ғофуров икки ҳимоячи қуршовида бўлишига қарамай ўнг қанотдан узатилган тўпни мўлжалга аниқ йўллай олди.

Илҳом Мўминжонов “Динамо”га қарши ўйинда қуйидаги футболчиларни майдонга туширди: Асилбек Аманов, Аббос Отахонов, Ҳасанбой Эргашев, Тоҳир Шамшитдинов,  Алишер Саматов, Азизбек Турғунбоев, Алишер Мирзаев, Ойбек Қиличев, Тимур Толипов, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Мансур Саидов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Равшан Хурсанов, Илҳом Бойдедаев, Абдуазиз Султанов.

«Навбаҳор» навбатдаги назорат учрашувини 14 февраль куни «Бухоро» жамоасига қарши ўтказади.

Манба: www.pfcnavbahor.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz