Қайднома

Қидирув

Сардор Рашидов ва Фарход Тожиевда голлар...

Сардор Рашидов ва Фарход Тожиевда голлар...

  12.02.2017 13:40
  0
  836
Сардор Рашидов ва Фарход Тожиевда голлар...

Юлдузлар лигасининг 20-тури Сардор Рашидов тўп сурадиган «Ал-Жаиш» иштирокидаги ўйин билан якунланди.

«Аш-Шаҳания» майдонида ташриф буюрган «Ал-Жаиш» 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ҳар икки гол ўзбекистонлик футболчи ҳисобига ёзилди. Бу билан Рашидов «Бунёдкор»га қарши Осиё Чемпионлар лигаси плей-оффидаги ноаниқ пенальтисини ювиб кетгандек бўлди.

Шу тариқа футболчи мавсумдаги голлари сонини 12 тага етказиб, «Жаиш»нинг энг яхши тўпурари бўлиб турган бразилиялик Ромариньо билан тенглашиб олди. Лигада «Лаҳвия» аъзоси Ал-Араби 21 та гол урган бўлса, «Ас-Садд» ҳужумчисида 16 та аниқ зарба мавжуд.

Қайд этиш керак, мазкур турда ўзбекча дерби ўтиб, Санжар Турсунов жамоаси ўз майдонида Шоаҳмедов ва Абдухолиқов ҳаракат қиладиган жамоани таслим қилганди.

Қатар Юлдузлар лигаси
20-тур
11 февраль, шанба

«Аш-Шаҳания» — «Ал-Жаиш» 1:2

Голлар: Сардор Рашидов, 42 (0:1). Сардор Рашидов, 62 (0:2). Фаҳад Ҳалфан, 69 (1:2).

Малайзия Супер лигаси

Фарҳод Тожиев Малайзия Супер лигасининг 4-турига келибгина жамоаси учун биринчи голини уришга муваффақ бўлди ва бу ҳолат «Т-Тим»га ғалаба келтириб, жамоани турнир жадвалида 4-ўринга олиб чиқди. Мазкур беллашувда Тожиевдан ташқари Дилшод Шарофутдинов ҳам иштирок этди.

Бир кун муқаддам Малайзия Премьер-лигасида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар навбатдаги турларни ўтказганди.

Малайзия Супер лигаси
4-тур
11 февраль, шанба

«Мелака Юнайтед» — «Т-Тим» 1:2

Голлар: Мамаду Самаса, 5 (0:1). Фарҳод Тожиев, 15 (0:2). Ви Ёнг Жин, 48 (1:2).

Таиланд Иккинчи лигаси

Таиланд қуйи дивизонида иштирок этадиган «Чаинат» клуби учун бугун — 12 февраль куни янги мавсум расман старт олади. Мазкур жамоа сафида ўзбекистонлик Жавлон Гусейнов тўп суради.

Тошкент вақти билан 17:00 да старт оладиган беллашувда «Чаинат Ҳорнбилл» клуби ўз майдонида «Чиангмаи» клубини қабул қилади. «Championat.asia» маълумотига кўра, Гусейнов тай клуби сафида 21-рақамни танлаган бўлиб, катта эҳтимол билан бугун дебют учрашувини ўтказади.

Таиланд Иккинчи лигаси
1-тур
12 февраль, якшанба

«Чаинат Ҳорнбилл» — «Чиангмаи»

Манба: www.daryo.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz