Қайднома

Қидирув

2:0 қуршови

2:0 қуршови

  13.02.2017 10:13
  0
  718
2:0 қуршови

Юқори ўринлар учун курашаётган «Арсенал» бу сафар «Халл Сити»ни қабул қилиб, Алексис Санчес томонидан урилган 2та гол эвазига 3 очко олди. Бироқ чилилик ҳужумчи биринчи голни қўли ёрдамида урди. Маълум бўлишича, ҳакам учрашувдан сўнг «Халл» футболчиларидан ушбу голни инобатга олгани учун алоҳида узр сўраган. «МЮ» - «Уотфорд» ўйинида ҳам айнан 2:0 ҳисоби қайд этилди. Ушбу ғалабадан сўнг манкунианликларнинг АПЛ ташкил этилган 1992 йилдан буён мусобақада тўплаган жами очколари сони 2000тага етди. «МЮ» бундай кўрсаткичга эришган илк жамоадир.

«Ливерпуль» 10та ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига ниҳоят, чек қўйди. Мерсисайдликлар турнинг марказий баҳсида «Тоттенхэм»ни чиройли тарзда енгишди. Яна 2:0.  Пешқадам «Челси»нинг «Бернли» майдонидан атиги 1тагина очко билан қайтганини эса кутилмаган ҳол сифатида изоҳлаш мумкин.

11 февраль

АРСЕНАЛ-ХАЛЛ СИТИ-2:0 (1:0)

Лондон. 59962 томошабин.

Голлар: Санчес (34, 90}3-пен.).

Арсенал: Чех, Бельерин, Мустафи, Косьельни, Гиббс, Окслейд-Чемберлен (Перес, 82), Коклен, Уолкотт (ал Нени, 69), Озил, Ивоби (Уэлбек, 82), Санчес.

Четлатиш: Клукас (90}2, Х.).

ВЕСТ ХЭМ-ВЕСТ БРОМВИЧ-2:2 (0:1)

Лондон. 56983 томошабин.

Голлар: Фегули (63), Лансини (87) - Шодли (6), Эванс (90}4).

Вест Хэм: Рэндолф, Куяте, Фонте, Рид, Крессуэлл (Кальери, 46), Нобл, Обианг, Фегули (Коллинз, 90), Снод-грасс (Фернандеш, 87), Лансини, Антонио.

МЮ-УОТФОРД-2:0 (1:0)

Манчестер. 75301 томошабин.

Голлар: Мата (32), Мартиаль (60).

МЮ: де Хеа, Валенсия, Байи, Смоллинг, Блинд, Эррера, Погба, Мата (Феллайни, 72), Мхитарян (Лингард, 89), Мартиаль (Рашфорд, 81), Ибрагимович.

МИДЛСБРО-ЭВЕРТОН-0:0

Мидлсбро. 31496 томошабин.

Эвертон: Роблес, Коулмэн, Уильямс, Фунес Мори, Бэйнс, Дэвис, Гуйе (Валенсия, 62), Шнайдерлин, Баркли (Бэрри, 87), Лукаку, Луқмон (Леннон, 73).

САНДЕРЛЕНД-САУТГЕМПТОН-0:4 (0:2)

Сандерленд. 39931 томошабин.

Голлар: Габбьядини (30, 45), Денайер (88-авт.), Лонг (90+2).

Саутгемптон: Форстер, Соареш, Стивенс, Йошида, Бертран, Дэвис, Ромеу, Уорд-Проуз, Тадич (Хейбьерг, 82), Редмонд, Габбьядини (Лонг, 73).

СТОК СИТИ-КРИСТАЛ ПЭЛАС-1:0 (0:0)

Сток-он-Тренте. 27007 томошабин.

Гол: Аллен (67).

ЛИВЕРПУЛЬ-ТОТТЕНХЭМ-2:0 (2:0)

Ливерпуль. 53159 томошабин.

Голлар: Мане (16, 18).

Ливерпуль: Миньоле, Клайн, Матип, Лейва (Клаван, 82), Милнер, Лаллана, Хендерсон, Вейналдум, Мане (Александер-Арнолд, 90), Фирмино, Коутиньо (Жан, 77).

Тоттенхэм: Льорис, Уокер, Алдервейрелд, Дайер, Дэвис, Дембеле (Сиссоко, 77), Ваньяма, Эриксен (Уинкс, 68), Алли, Сон Хюн Мин (Янссен, 82), Кейн.

12 февраль

Бернли-Челси-1:1 (1:1)

Бернли. 21744 томошабин.

Голлар: Брэди (24) - Педро (7).

Челси: Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич (Фабрегас, 67), Мозес (Виллиан, 72), Педро (Батшуайи, 87), Канте, Азар, Диего Коста.

Суонси-Лестер-2:0 (2:0)

Суонси. 20391 томошабин.

Голлар: Моусон (36), Ольссон (45}2).

Суонси: Фабианьски, Фернандес, Ольссон, Нотон, Моусон, Кэрролл, Корк, Дайер (Раутлеж, 7; Нарсингх, 89), Фер, Сигурдссон, Льоренте (Жордан Айю, 72).

Лестер: Шмейхель, Хут, Фукс (Чилуэлл, 46), Симпсон (Амарти, 70), Морган, Грэй, Н~Диди, Олбрайтон (Слимани, 46), Дринкуотер, Маҳрез, Варди.

———————————————————------------------------------

БОРНМУТ-МАНЧЕСТЕР СИТИ   ўйини  бугун бўлиб ўтади.

 

Т/Р

 ЖАМОА

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 ЧЕЛСИ

25

19

3

3

52-18

60

2

 ТОТТЕНХЭМ

25

14

8

3

46-18

50

3

 АРСЕНАЛ

25

15

5

5

54-28

50

4

 ЛИВЕРПУЛЬ

25

14

7

4

54-30

49

5

 МАНЧЕСТЕР СИТИ

24

15

4

5

49-29

49

6

 МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

25

13

9

3

38-21

48

7

 ЭВЕРТОН

25

11

8

6

40-27

41

8

 ВЕСТ БРОМВИЧ

25

10

7

8

34-31

37

9

 СТОК СИТИ

25

8

8

9

30-36

32

10

 ВЕСТ ХЭМ

25

9

5

11

34-43

32

11

 САУТГЕМПТОН

25

8

6

11

28-31

30

12

 БЕРНЛИ

25

9

3

13

27-36

30

13

 УОТФОРД

25

8

6

11

29-42

30

14

 БОРНМУТ

24

7

5

12

35-47

26

15

 СУОНСИ

25

7

3

15

31-54

24

16

 МИДЛСБРО

25

4

10

11

19-27

22

17

 ЛЕСТЕР

25

5

6

14

24-43

21

18

 ХАЛЛ СИТИ

25

5

5

15

22-49

20

19

 КРИСТАЛ ПЭЛАС

25

5

4

16

32-46

19

20

 САНДЕРЛЕНД

25

5

4

16

24-46

19

 

Тўпурарлар:

Санчес (Арсенал) - 17та

Лукаку (Эвертон) - 16та

Ибрагимович (МЮ) - 15та...

 

Келгуси ўйинлар:

25 февраль (шанба)

20:00       Вест Бромвич-Борнмут

20:00       Кристал Пэлас-Мидлсбро

20:00       Халл Сити-Бернли

20:00       Челси-Суонси

20:00       Эвертон-Сандерленд

22:30       Уотфорд-Вест Хэм

26 февраль (якшанба)

18:30       Тоттенхэм-Сток Сити

27 февраль (душанба)

01:00       Лестер-Ливерпуль

-------------------————————————————————

САУТГЕМПТОН-АРСЕНАЛ ва МАНЧЕСТЕР СИТИ-МЮ ўйинлари қолдирилди.

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Арсен Венгер («Арсенал» бош мураббийи): - Ғалаба қозонишни жуда-жуда истагандик. «Халл»дек яхши жамоага қарши мураккаб ўйин ўтказдик. Омадимиз келдими? Эҳтимол. Лекин кечирасиз, шахсан мен бу вазиятга таъсир кўрсатолмайман...

Жозе Моуриньо («МЮ» бош мураббийи): - 16та учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия - ажойиб кўрсаткич. Агар уйдаги дуранглар ўрнига ғалаба қозонганимизда, бундан-да зўр бўларди. Тан оламан, ўйин жуда оғир кечди, лекин муҳим ғалабани тантана қилдик. Мухлислар «Уотфорд» ва «Сток»нинг  қандай жамоа эканлигини унутиб қўйишяпти. Бу клублар таркибига қаранг: «Интер», «Лацио» ва «Наполи»да тўп сурган топ-футболчилар бор. «Челси»га келсак, у ҳимояда тартибли ҳаракатланадиган савияли рақиб. Лондонликлар кўпчилик бўлиб ҳимояланишдан ор қилишмайди. Охирги вақтларда асосан қарши ҳужум тактикасига таянадиган ва стандарт вазиятлардан унумли фойдаланадиган ҳимоявий жамоалар чемпионликка эришмоқдалар. Шу сабаб, «кўклар»нинг пешқадамликни бой беришлари қийин масала. Аммо футбол - бу футбол...

Маурисио Почеттино («Тоттенхэм» бош мураббийи): - «Ливерпуль» биздан яхшироқ ўйнади ва ғалабага тўла ҳақли эди. Шогирдларим бошиданоқ кўп хато қилишди. Бунақасини тушуниш қийин: биринчи бўлимдаги ўйинимиздан ҳафсалам йўқолди. Танаффусдан кейин эса «Ливерпуль» билан тенгма-тенг курашдик, аммо кеч бўлганди. Бутун жамоа суст кўринди. Очиғи, ҳозир ўзимизга мос поғонадамиз. Агар бугунгидек ўйнайдиган бўлсак, АПЛ ғолиблиги учун курашолмаймиз. Биринчи 45 дақиқаликда кўриндики, жамоам чемпионликка даъво қилишга тайёр эмас. Очиқ гапираман, энг юқори ўрин учун курашишни истасак, бундай ўйнашни йиғиштиришимиз шарт. Реал қараганда, ўйинни  кучайтириб, кучли олтиликдан жой олишга уринамиз, чоғи...

Юрген Клопп («Ливерпуль» бош мураббийи): - «Тоттенхэм»га қарши қандай ўйнаш лозим бўлса, шундай ўйнадик. Биринчи бўлимда ҳужум, иккинчисида ҳимояда идеал даражада ҳаракатландик. Кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Хендерсон, Вейналдум ва Фирмино жисмоний томондан яхши ҳолатда эканликларини исботлашди. Худди мавсум бошида кузатилганидек, 4-5 футболчимиз бир вақтда битта зонада пайдо бўлишди. Умуман, жамоамда янада яхшироқ ўйнаш имконияти бор.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz