Қайднома

Қидирув

Қасд олишми ёки?

Қасд олишми ёки?

  13.02.2017 10:31
  0
  1023
Қасд олишми ёки?

Меҳмонда «Алавес»га қарши ўйнаган «Барселона» биринчи даврадаги мағлубият (1:2) учун муносиб жавоб қайтарди. Аслида басклар бу сафар ҳам каталонияликларни қийнаб қўйишлари ҳеч гап эмасди, агарда вазиятлардан фойдаланишганида. Дейлик, 25-дақиқада Тео Эрнандес яккама-якка вазиятга чиқиб, тер Штегенни доғда қолдиролмади. Биринчи бўлим тугаши арафасида эса, «Барселона» вакиллари голлар шоусини бошлаб юборишди. Хусусан, 8 дақиқа (59-67) орасида 4та гол уришди. Якуний натижа - 6:0 - бу «Барса»нинг жорий мавсумдаги энг йирик ғалабаси. Айтганча, ўз номига 1та гол ёзиб қўйган Неймар Каталония клуби тарихидаги тўпурарлар рўйхатида ватандоши - Роналдиньодан ўзиб кетди. Унинг ҳисобидаги самарали зарбалар сони 95тага етди. Шунингдек, «Алавес» Луис Суарес голидан жабрланган Испания примеросининг 23-жамоаси бўлди. Уругвайлик футболчи Ла-лиганинг ҳозирги иштирокчиларидан биргина «Малага» дарвозасига гол урмаган, холос.

«Реал» эса «Осасуна» майдонига сафардан 3 очко билан қайтди - 3:1. Шу тариқа «Қироллик клуби» барча турнирлар доирасида сафар ўйинларига боғлиқ 4та ғалабасиз сериясига барҳам берди. Зидан жамоаси бунгача Испания кубоги доирасида «Севилья» (3:3) ва «Сельта» (2:2) ҳамда  чемпионатда «Барселона (1:1) ва «Севилья» (1:2) майдонида ғалаба қозониш эвини қилолмаганди. Бошқача айтсак, мадридликлар ўтган йили 22 ноябрь куни ЧЛ доирасида «Спортинг» меҳмони бўлиб, ғалаба қозонишгани (2:1) бўйича сафарда 3 очко ололмаётгандилар. Яна бир маълумот: «Осасуна»га қарши баҳс Серхио Рамос учун «Реал» либосидаги юбилей 500-ўйин бўлди. Қолаверса, «Реал» жорий мавсум топ-5 мақомидаги чемпионатлар вакиллари орасида 100та гол маррасини забт этган 3-клубга айланди. Ундан олдин «Барселона» ва «Монако» жамоалари шундай кўрсаткични расмийлаштиришганди.

10 февраль

ЭСПАНЬОЛ-РЕАЛ СОСЬЕДАД-1:2 (1:1)

Барселона. 17849 томошабин.

Голлар: Перес (35) - Вела (26), Илльярраменди (61).

Эспаньол: Лопес, Марк Наварро, Лопес Сильва, Рейес, Кариколь, Перес (Васкес, 83), Хурадо, Хави Фуэго, Рейес, Кайседо (Мелендо, 77), Морено.

Реал Сосьедад: Рульи, Одриосола, Навас, Мартинес, Берчиче, Прието, Ильярраменди, Сурутуса, Вела, Виллиан Жозе (Хуанми, 9), Ойарсабаль (Конча, 90).

11 февраль

БЕТИС-ВАЛЕНСИЯ-0:0

Севилья. 30567 томошабин.

Валенсия: Диего Алвес, Монтойя, Адерлан Сантос (Абденнур, 57), Мангаля, Гайя, Суарес, Парехо, Мунир, Орельяна (Жоау Канселу, 81), Нани, Санти Мина (Заза, 64).

АЛАВЕС-БАРСЕЛОНА-0:6 (0:2)

Витория-Гастейс. 19840 томошабин.

Голлар: Луис Суарес (37, 67), Неймар (40), Месси (59), Алексис (63-авт.), Ракитич (65).

Барселона: тер Штеген, Алейш Видаль, Юмтити (Альба, 66), Матьё, Динь, Ракитич, Бускетс (Иньеста, 64), Андре Гомеш (Сержи Роберто, 72), Месси, Луис Суарес, Неймар.

АТЛЕТИК-ДЕПОРТИВО-2:1 (0:1)

Бильбао. 41469 томошабин.

Голлар:  Муниаин (71), Адурис (89) - Чолак (42).

Атлетик: Ираисос, де Маркос, Йерай Альварес, Ляпорт, Баленсиага, Сан Хосе, Беньят (Сусаета, 68), Иньяки Уильямс (Вильялибре, 85), Рауль Гарсия (Итурраспе, 68), Муниаин, Адурис.

ОСАСУНА-РЕАЛ-1:3 (1:1)

Памплона. 17770 томошабин.

Голлар: Леон (33) - Роналду (24), Иско (62), Васкес (90}3).

Реал: Навас, Данило (Хамес Родригес, 57), Варан, Рамос, Начо, Марсело, Модрич, Каземиро, Иско (Ковачич, 88), Бензема (Васкес, 72), Роналду.

12 февраль

Вильярреал-Малага-1:1 (0:1)

Вильярреал. 17120 томошабин.

Голлар: Бруно Сориано (62-пен.) - Шарлес (14).

Вильярреал: Асенхо, Марио Гаспар, Альваро Гонсалес, Руис, Хосе Анхель, Дос Сантос, Тригерос (Родри Эрнандес, 82), Бруно Сориано, Роберто Сориано, Адриан (Бакамбу, 69), Сансоне (Кастильехо, 77).

Четлатиш: Роберто Сориано (71, В.).

Леганес-Спортинг-0:2 (0:0)

Леганес. 9124 томошабин.

Голлар: Канелья (66), Бургуи (83).

Лас-Пальмас-Севилья-0:1 (0:0)

Лас-Пальмас. 27843 томошабин.

Гол: Корреа (80).

Лас-Пальмас: Варас, Симон, Лемос, Артилес, Кастельяно (Гарсия, 90), Монторо (Ливая, 81), Халилович (Домингес, 81), Меса, Виера, Хесе, Боатенг.

Севилья: Рико, Мариано, Меркадо, Лангле, Сарабия, Н~Зонзи (Иборра, 68), Краневиттер, Васкес (Йоветич, 77), Насри, Витоло, Бен Йедер (Корреа, 77).

Атлетико-Сельта-3:2 (1:1)

Мадрид. 30323 томошабин.

Голлар: Торрес (11), Феррейра Карраско (86), Гризманн (88) - Кабраль (5), Гвидетти (78).

Амалга оширилмаган пенальти: Торрес (30, А.).

Атлетико: Мойя, Люка Эрнандес, Филипе Луис, Хуанфран (Врсалько, 46), Савич, Сауль (Корреа, 72), Габи, Коке, Феррейра Карраско, Гризманн, Торрес (Гамейро, 76).

Сельта: Альварес, Кабраль, Кастро, Мальо, Ронкалья, Эрнандес, Радоя, Хосабед (Васс, 64), Систо (Бонгонда, 70), Аспас (Диас, 85), Гвидетти.

—————————————--------------------------———————

ЭЙБАР-ГРАНАДА ўйини бугун бўлиб ўтади.

 

Т/Р

ЖАМОА

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 РЕАЛ МАДРИД

20

15

4

1

54-18

49

2

 БАРСЕЛОНА

22

14

6

2

61-18

48

3

 СЕВИЛЬЯ

22

14

4

4

44-28

46

4

 АТЛЕТИКО

22

12

6

4

39-18

42

5

 РЕАЛ СОСЬЕДАД

22

13

2

7

36-31

41

6

 ВИЛЬЯРРЕАЛ

22

9

9

4

29-15

36

7

 АТЛЕТИК

22

10

5

7

28-26

35

8

 ЭЙБАР

21

9

5

7

32-29

32

9

 ЭСПАНЬОЛ

22

8

8

6

30-29

32

10

 СЕЛЬТА

21

9

3

9

33-36

30

11

 ЛАС-ПАЛЬМАС

22

7

7

8

31-33

28

12

 АЛАВЕС

22

6

9

7

21-28

27

13

 БЕТИС

21

6

6

9

21-31

24

14

 МАЛАГА

22

5

8

9

29-36

23

15

 ВАЛЕНСИЯ

21

5

5

11

29-40

20

16

 ДЕПОРТИВО

21

4

7

10

26-34

19

17

 ЛЕГАНЕС

22

4

6

12

15-37

18

18

 СПОРТИНГ

22

4

4

14

24-43

16

19

 ГРАНАДА

21

2

7

12

17-44

13

20

 ОСАСУНА

22

1

7

14

24-49

10

 

Тўпурарлар:

Суарес (Барселона) - 18та

Месси (Барселона) - 17та

Роналду (Реал) - 14та...

 

Келгуси ўйинлар:

17 февраль (жума)

00:45       Гранада-Бетис

18 февраль (шанба)

17:00       Спортинг-Атлетико

20:15       Реал-Эспаньол

22:30       Депортиво-Алавес

00:45       Севилья-Эйбар

19 февраль (якшанба)

16:00       Реал Сосьедад-Вильярреал

20:15       Валенсия-Атлетик

22:30       Сельта-Осасуна

00:45       Барселона-Леганес

20 февраль (душанба)

00:45       Малага-Лас-Пальмас

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Зеро, Памплонада гол уриш ҳамиша қийин. Мезбонлар бугун ҳам жадвалдаги очколар фарқи майдонда катта аҳамият касб этмаслигини исботлашди. Ҳали жиддий ишлашимизга тўғри келди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолган вақт минимал фарқ билан олдинда бориш — қалтис вазият. Тўғри, биз 15 кун давомида ўйнамадик, энди эса ҳар 3 кунда майдонга тушишимиз лозим...

Луис Энрике («Барселона» бош мураббийи): - Ўйин сифати ва якуний натижа жуда ёқди. Аммо Видалнинг жароҳатлангани кўнглимни хира қилди. Ҳозир Алейшнинг тезда сафга қайтишидан умидворман. Унинг жароҳати нечоғли жиддийлигини шифокорлар кўригидан кейин айтиш мумкин. Рақиб бутун жамоа бўлиб ҳимояланган пайт барча жиҳатлар бўйича устунлик қилиш лозим: тезкор узатмалар, бўш зоналар яратиш ва «прессинг». Шогирдларим бугун ушбу жиҳатларнинг барчасида мезбонлардан кучли кўринишди.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz