Қайднома

Қидирув

Асимов Мальдивга боради, Коваленко эса Қатарга

Асимов Мальдивга боради, Коваленко эса Қатарга

  13.02.2017 13:16
  0
  818

ФИФА рефериси Азиз Асимов ОФК кубоги-2017 саралашидан ўрин олган «Валенсия» (Мальдив) - «Мохун Баган» (Ҳиндистон) учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Ҳусниддин Шодмонов ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини яна бир ҳамюртимиз Дмитрий Пислегин бажаради. Бу учрашув 21 февраль куни Мальдив пойтахти - Мале шаҳрида бўлиб ўтади.

Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси эса ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги «Ал-Райян» (Қатар) - «Ал-Ваҳда» (БАА) учрашувини бошқаради. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатди. Ҳамюртимиз қанотларда Руслан Серазитдинов ва Андрей Цапенко ёрдамига таянади. Тўртинчи ҳакам вазифасини ливанлик Али Реда бажаради. Бу ўйин 21 февралга белгиланган.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz