Кетма-кет 9-марта ЖЧ финал босқичига чиқишни режалаштирган Жанубий Корея термаси кадрлар муаммоси гирдобида қолди. ЖЧ-2018 саралаши тақвимига кўра, корейслар 23 мартда Хитой термаси меҳмони бўлишади ва яна 5 кундан сўнг Сеулда сурияликларни қабул қилишади. Хуллас, асосий қуроли Европада тўп сурадиган легионерлар ҳисобланган Ж.Корея термасининг Хитойга кучсизланган таркиб билан бориши кутилмоқда. Stadion.uz сайтида ёзилишича, «Суонси»да тўп сурувчи терма жамоа сардори Ки Сонг Йонг ва «Аугсбург» вакили Ку Жа Чолнинг жароҳат сабаб, четда қолишлари эҳтимоли юқори. Ки Сонг Йонг 10 февраль куни жароҳат туфайли клуб базасини тарк этган бўлса, Ку Жа Чол 5 февраль куни «Вердер»га қарши ўйинда 1тадан гол ва самарали узатма қайд этиш баробарида сафдан чиқди. Иккиси ҳам мартнинг охирларига қадар майдонга қайтолмаса керак. Боз устига, «Тоттенхэм» ҳужумчиси Сон Хюн Мин ҳам Хитойда терма жамоасига ёрдам беролмайди - бунга сариқ карточкалар лимити сабабдир.
Ўз навбатида, Хитой термаси навбатдаги ўйинга ҳаёт-мамот масаласидек қарамоқда. Марчелло Липпи шогирдлари 9 февраль куни Гуанжоуда йиғин бошлашди. Бу ўтган йил октябрда бош мураббийликка тайинланган итальян мутахассиси бошчилигидаги 3-йиғиндир.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20