Юлдузлар лигасининг 20-тури Сардор Рашидов тўп сурадиган «Ал-Жаиш» иштирокидаги ўйин билан якунланди.
«Аш-Шаҳания» майдонида ташриф буюрган «Ал-Жаиш» 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ҳар икки гол ўзбекистонлик футболчи ҳисобига ёзилди. Бу билан Рашидов «Бунёдкор»га қарши Осиё Чемпионлар лигаси плей-оффидаги ноаниқ пенальтисини ювиб кетгандек бўлди.
Шу тариқа футболчи мавсумдаги голлари сонини 12 тага етказиб, «Жаиш»нинг энг яхши тўпурари бўлиб турган бразилиялик Ромариньо билан тенглашиб олди. Лигада «Лаҳвия» аъзоси Ал-Араби 21 та гол урган бўлса, «Ас-Садд» ҳужумчисида 16 та аниқ зарба мавжуд.
Қайд этиш керак, мазкур турда ўзбекча дерби ўтиб, Санжар Турсунов жамоаси ўз майдонида Шоаҳмедов ва Абдухолиқов ҳаракат қиладиган жамоани таслим қилганди.
Қатар Юлдузлар лигаси
20-тур
11 февраль, шанба
«Аш-Шаҳания» — «Ал-Жаиш» 1:2
Голлар: Сардор Рашидов, 42 (0:1). Сардор Рашидов, 62 (0:2). Фаҳад Ҳалфан, 69 (1:2).
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20