Қайднома

Қидирув

Гвардиола:«Агуэронинг кетишини истамайман»

Гвардиола:«Агуэронинг кетишини истамайман»

  13.02.2017 19:57
  0
  738
Гвардиола:«Агуэронинг кетишини истамайман»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола охирги пайтларда асосий таркибдаги ўрнини йўқотган «шаҳарликлар» ҳужумчиси Серхио Агуэронинг жамоадаги келажаги борасида гапириб ўтди.

«Мавсум охирида нима бўлишини билмайман. Топ-ҳужумчи топиш қанчалик мураккаб иш эанини яхши тушунаман. Шу сабабдан ҳам Серхио жамоада қолишини хоҳлайман. Аммо мен қанчадир вақтдан кейин ўзимнинг фаолиятимда нима бўлишини билмайман, бошқалар ҳақидаку, гапирмасам ҳам бўлаверади. Серхио менинг ва клубнинг позициясини яхши билади. Мен уни сотишни истамайман. Уни бу ерда узоқ вақтлар қолишини хоҳлайман. Агуэронинг таркибда тушмаётганига сабаб — Сане, Жезус ва Стерлинг охирги ҳафталарда ажойиб формага киргани. Бор гап шу. Агуэро юқори даражадаги футболчи бўлиб қолаверади, бунга менда шубҳа йўқ», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради The Guardian.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz