Қайднома

Қидирув

«Сурхон»: ҳаракат кўлами катта

«Сурхон»: ҳаракат кўлами катта

  14.02.2017 13:37
  0
  624

Термизда «Сурхон» клубини қайта тиклаш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят футбол федерацияси, «Сурхон» ҳамда «Нефтчи» (Жарқўрғон) клублари раҳбарлари, мураббийлар, шаҳар, туман ҳокимларининг иқтисодиёт-тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, мутасадди муассасалар вакиллари, шунингдек, матбуот ходимлари иштирок этишди. Вилоят ҳокими - Эркинжон Турдимов олиб борган йиғилишда ҳудуд футбол федерацияси фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Хусусан, футбол оммавийлигини ошириш ва ривожлантириш, моддий-техник базани шакллантириш бўйича мавжуд муаммоларга эътибор қаратилди. 2016 йилги мавсум якунига кўра, ўтиш турнирида муносиб қатнашиб, биринчи лига йўлланмасини қўлга киритган «Нефтчи» хусусида илиқ фикрлар билдирилди, бироқ Жарқўрғон туманидаги  стадион, шарт-шароитлар ва спорт базаси ПФЛ талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди. Шу туфайли вилоят ҳокимлиги ва футбол федерацияси «Нефтчи» раҳбарияти билан келишган ҳолда, жорий йил биринчи лигада «Сурхон» клубининг қатнашишини расман маълум қилди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz