Қайднома

Қидирув

Малайзиядан қандай хабар бор?

Малайзиядан қандай хабар бор?

  14.02.2017 19:14
  0
  915

10 февраль куни Малайзия премьер-лигаси 4-тури бошланди. Хусусан, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраевнинг клуби - «Теренггану» 3-ўйинида учинчи ғалабасини нишонлаб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди. Айни пайт «Негери Симбилан» ҳам 3та ўйиндан сўнг 100 фоизлик натижага эга.

Бобур Акбаровни ўз сафига чорлаган «Куала-Лумпур» ҳали мағлубиятга учрамаган бўлса-да, 4та ўйинда 4 очко йўқотди. Пойтахтликлар айни пайт 3-ўринда боришяпти. Қайд этиш керак, Малайзия супер-лигасига чиқиш учун 1-2-ўринларни эгаллаш талаб этилади.

Павел Смоляченко, Сирожиддин Раҳматуллаев ва Иқбол Бобохоновни ўз таркибига жамлаган «АТМ» эса 4-тур ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эътиборлиси, учрашувда Смоляченко ўз ҳисобига 3та гол ёзиб қўйди. «АТМ» шу билан 4-поғонага кўтарилди.

Малайзия супер-лигасига келсак, Фарҳод Тожиев ва Дилшод Шарофутдиновнинг клуби - «Т-Тим» сафарда «Малакка Юнайтед»дан устун келди - 2:1. Фарҳод Тожиев ижобий натижада катта роль ўйнади. Яъни жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилди.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz