Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» «Бухоро» билан дуранг ўйнади

«Навбаҳор» «Бухоро» билан дуранг ўйнади

  14.02.2017 13:27
  0
  446

Бундан бир неча дақиқа олдин “Бунёдкор” футбол клуби академиясига қарши ўйингоҳда “Навбаҳор” ва “Бухоро” жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви якунланди. Ўзаро қарама-қаршиликда кучлар тенг келди – 1:1. Ўйин бошларида бухороликлар Владимир Боенконинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобни очишга эришишганди. Шундан сўнг футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларни юзага келтиришди. Учрашув якунланишига оз вақт қолганида Рўзимбой Аҳмедов рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, баҳсни дуранг билан тугашига замин яратди. 11 метрлик жарима зарбаси тўп “Бухоро” ҳимоячисининг қўлига текканлиги учун белгиланганди. Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Амонов, Алишер Саматов, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Тоҳир Шамситдинов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мансур Саидов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов, Азизбек Турғунбоев, Абдуазиз Султанов, Илҳом Бойдедаев Алишер Мирзаев, Тимур Толипов, Илҳом Алибоев.
"Бухоро”: Мухиддин Худоёров, Владимир Баенко, Миржалол Жумаев, Эргаш Исмоилов, Элбек Равшанов, Роббим Ҳасанов, Сухроб Нематов, Санъат Шихов, Зоҳир Пиримов, Алишер Шоғуломов, Баҳриддин Ваҳобов. Захирадан майдонга тушганлар: Эркин Жабборов, Бобир Амонов, Равшан Янгиев, Мирфайз Мухиддинов, Нозим Умуров, Элшод Дилмуродов, Жавоҳир Қаҳрамонов.
Учрашув якунига етгач, жамоамиз аъзоларига икки кунлик таътил эълон қилинди. Футболчиларимиз 17 февраль куни яна Тошкентда тўпланиб, 10 кунлик машғулотларда қатнашишгач, Наманганга қайтишади.

«Навбаҳор» клуби матбуот хизмати.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz