Қайднома

Қидирув

Шерзод Қосимов ОЧЛ ўйинида ишлайди

Шерзод Қосимов ОЧЛ ўйинида ишлайди

  14.02.2017 16:42
  0
  596

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шерзод Қосимов Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “D” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) – “Ал-Райян” (Қатар) учрашувида захира ҳаками вазифасини бажаради.

Ўйинга бош ҳакам этиб австралиялик Бет Кристофер Жеймс тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Мэттью Жеймс Крим ва Пол Адам Кетраньоло ёрдам беради.

Учрашув комиссари вазифаси филиппинлик Ричард Дель Фонсо Жосонга юклатилди. Ҳакамлар назоратчиси сифатида баҳрайнлик Абдулраҳмон Абдулхолиқ Абдулраҳим Ал Делавар ишлайди.

“Ал-Ҳилол” ва “Ал-Райян” ўртасидаги беллашув 28 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилади.

Аввалроқ Шерзод Қосимов ОФК Кубоги–2017 турнири “А” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Ал-Жаиш” (Сурия) – “Ал-Аҳли” (Иордания) ўйинига бош ҳакам этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Манба: www.the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz