Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» «Динамо» устидан йирик ғалабага эришди

«Қўқон-1912» «Динамо» устидан йирик ғалабага эришди

  14.02.2017 16:48
  0
  548

Кечаги ўйинда майдонга тушган футболчиларга мураббийлар фақат енгил машғулот ўтказишга рухсат беришди. Улар билан  мураббий Азиз Тўхтабоев машғулот ўтказди. Бугун  “Динамо”га қарши умуман бошқа таркиб майдонга тушди.

Ўйин бошланишида ёқимсиз ҳолат бўлди. Иброҳим Раҳимов жароҳат олиб майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди.

Учрашувда ҳҳисобни очиш футболчиларимизга насиб этди. Собир Ҳамидов юзага келган имкониятдан унумли фойдаланди. Захирадан майдонга тушган Ислом Каримовнинг чап қанотдан оширган тўпини Ҳамидов боши билан дарвозага жойлади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Андрей Сидоров рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди. Ўнг қанотдан Ориф Мамажонов аниқ тўп ошириб Сидоровни, қулай вазиятга чиқарди. Ҳужумчимиз қийинчиликсиз дарвозани аниқ нишонга олди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда интиҳо топди.

Иккинчи таймда рақибларимиз таркиби тўлиқ алмашди. Захирадагилар майдонга тушишди.

57-дакқиқада Аваз Маматхўжаевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 63-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ориф Мамажоновнинг пенальтидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Андрей Сидоров боши билан дарвозага жойлади.

65-дақиқада ҳисоб янада йириклашди. Бу сафар захирадан майдонга тушган Шерзод Алижонов гол муаллифига айланди.

83-дақиқада ҳимоячини чиройли тарзда чалғита олган Андрей Сидоров ўйиндаги ҳисобни 5:0 га етказди. Сидоров мазкур учрашувда хет-трикка эришди.

Орадан бир дақиқа ўтиб, Акмал Холмуродов автогол соҳибига айланиб, самарқандликларга ёрдам бериб юборди.

Ўйин якунланиши арафасида Ислом Каримов Олий лига дебютанти дарвозасига олтинчи тўпни киритди.

Шу тариқа иккинчи назорат учрашуви ҳам йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунланди. Жамоамизда иккита кучли таркиб шаклланаётгани ўйиндаги ҳисобдан кўриниб турибди.

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Динамо” 6:1 (2:0)

Голлар: Собир Ҳамидов -23, Андрей Сидоров-26, 63, 83, Шерзод Алижонов-65, Ислом Каримов-90. – Акмал Холмуродов-85 (автогол).

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев (30. Ислом Абдуллаев-46), 7. Шоҳруҳ Холматов, 8. Акмал Холмуродов, 17. Андрей Сидоров, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов (31. Суҳроб Раҳмонов-46), 22. Ориф Мамажонов, 23. Мурод  Холмуҳаммедов , 24. Иброҳим Раҳимов (33. Ислом Каримов-10), 25. Иқбол Маликжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 70. Собир Ҳамидов (75. Шерзод Алижонов-46).

“Динамо”: М. Наумов, 10. Т. Кагиров, 19. И. Комилов, 2. М. Локаев, 6. А. Бозоров, 5. М. Тўйчибоев, 21. И. Холмиразаев, 11. Д. Абибуллаев, 22. Н. Сафаров, 9. А. Сафаров, 15. Р. Аъзамов.

Захира: Э. Исбоев, 7. Е. Кочнев, 20. Ш. Жумабоев, 18. А. Жадигеров, 23. К. Шарофиддинов, 8. К. Арслонов, 3. Б. Исроилов, 4. Х. Аламхонов, 13. А. Абдуллаев, 24. У. Рамазонов, 17. С. Расулов.

Манба: kokand1912.uz/



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz