Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Бавария» «Арсенал»га имконият қолдирмади

ЕЧЛ: «Бавария» «Арсенал»га имконият қолдирмади

  16.02.2017 03:52
  0
  637
ЕЧЛ: «Бавария» «Арсенал»га имконият қолдирмади

"Арсенал" бу сафар ҳам Европа чемпионлар лигасини нимчорак финал босқичидан тарк этишга яқин турибди. "Бавария" ўз уйида "канонирлар"ни яхшилаб "савалади".
Ўйиннинг 11-дақиқасида Роббен олис масофадан берилган чиройли зарба билан ҳисобни очди. 30-дақиқада эса Алексис Санчес пенальтидан фойдалана олмай (дарвозабон қайтарди), имкониятни қўлдан чиқаргандек бўлганди, аммо чилилик футболчи қайтган тўпни эгаллади ва 3 ҳимоячи орасидан дарвозани ишғол қилди. 
Венгер жамоаси учун сафарда урилган мазкур голнинг қадри юқори эди. Аммо Анчелотти шогирдлари иккинчи бўлимда инглизлар дарвозасини оз эмас, кўп эмас нақ 4 марта ишғол қилишди. Якуний ҳисоб — 5:1.
Назаримизда, бу жуфтликда барча масала ҳал бўлди. Жавоб ўйинида лондонликлар "Бавария" дарвозасини 4 марта ишғол қилишлари осон бўлмайди.

ЕЧЛ, Нимчорак финал, дастлабки ўйин
"БАВАРИЯ" - "АРСЕНАЛ" 5:1 (1:1, 4:0)
Голлар: 1:0 – 11 Роббен, 1:1 – 30 Санчес, 2:1 – 53 Левандовски, 3:1 – 56 Алькантара, 4:1 – 63 Алькантара, 5:1 – 88 Мюллер. 
Бавария – Нойер, Мартинес, Хуммельс, Алаба, Лам, Хаби Алонсо, Видаль, Алькантара, Роббен (Рафинья, 88), Дуглас Коста (Киммих, 84), Левандовски (Мюллер, 86).
Арсенал – Оспина, Мустафи, Гиббс, Бельерин, Косьельни (Габриэл, 49), Окслейд-Чемберлен, Коклен (Жиру, 77), Ивоби (Уолкотт, 66), Ўзил, Санчес, Жака.
Огоҳлантиришлар: Мустафи (15), Хуммельс (26), Санчес (33), Джака (60), Лам (83).

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz