Қайднома

Қидирув

“Локомотив” “Ат-Таавун”га қарши баҳсга тайёргарлик олиб бормоқда

“Локомотив” “Ат-Таавун”га қарши баҳсга тайёргарлик олиб бормоқда

  16.02.2017 06:55
  0
  556
“Локомотив” “Ат-Таавун”га қарши баҳсга тайёргарлик олиб бормоқда

Икки ҳафта мобайнида ТуркиянингАнталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказган “Локомотив” жамоаси вакиллари 13 февраль куни юртимизга қайтишган эди. Бир кунлик қисқа дам олишдан сўнг “темирйўлчилар” яна машғулотларни бошлаб юборишди.

Бугун “Локомотив” футболчилари ўз қароргоҳида машғулот ўтказишди. Машғулотда барча футболчилар иштирок этишди. Даставвал енгил югуриб олингач чигалёзди машқлари бажарилди. Сўнг эса тўп билан муомала машқларига ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, жамоамиз 18 февралга қадар Тошкентда шуғулланади. Кейин эса Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 йилги мавсуми гуруҳ босқичи 1-тур ўйинини ўтказиш учун Саудия Арабистонига йўл олади. “Ал Таавон” жамоасига қарши баҳс 20 февраль куни Бурайда шаҳрида бўлиб ўтади.

манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz