Қайднома

Қидирув

Афеллай:«Кейинги мавсум қаерда ўйнашимни билмайман»

Афеллай:«Кейинги мавсум қаерда ўйнашимни билмайман»

  16.02.2017 10:02
  0
  709

«Сток Сити» клуби ярим ҳимоячиси Иброхим Афеллай кейинги мавсум қайси жамоада ўйнашини билмайди. Футболчининг инглиз клуби билан тузган шартномаси ёзда ўз якунига етади.

«Ҳозирги вақтда ҳеч қандай янгилик йўқ. Бу билан агентим шуғулланмоқда.

Ўз ишимни юракдан бажармоқдаман ва ўйинларда майдонга тушиш учун ҳар кунги машғулотларни давом эттиряпман. Ҳозирча фақат шуни айтишим мумкин, холос.

«Сток Сити» - яхши жамоа, лекин бу ердаги келажагим ҳам сўроқ остида.

Қисқаси, ишлаяпман ва ортиқча нарсаларни ўйлаётганим йўқ» - дея фикрларини Sky Sports`га билдириб ўтди Афеллай.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz