Қайднома

Қидирув

AS: «Барселона» янги мураббий қидиришни бошлади

AS: «Барселона» янги мураббий қидиришни бошлади

  16.02.2017 20:42
  0
  1028
AS: «Барселона» янги мураббий қидиришни бошлади

«Барселона» раҳбарияти Луис Энрикенинг ўрнига янги бош мураббий олиб келишни ўйламоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, кўк-анорранглилар жамоаси президенти Хосеп Мария Бартомеу яқин вақтлар ичида клуб спорт директори Роберт Фернандес билан шу масалани муҳокама этиш мақсадида учрашув ўтказади. Шу вақтга қадар Бартомеу ва унинг ходимлари Луис Энрике билан шартнома узайтирилишини режалаштираётганди. Аммо кейинги кунлардаги воқеалар уларда ушбу мутахассис билан ҳамкорликни тўхтатиш фикрини уйғотган.

Жумладан, «Барселона» футболчилари Луис Энрикенинг ўйин тактикаси, ротациялари ва ўйинчи алмаштириш бўйича қарорларидан норози бўлмоқда. Футболчилар мураббийдан норози ва у мавсум охирида шартномаси муддати тугаб, клубдан кетишини истамоқда.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz