Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси БАА билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси БАА билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

  17.02.2017 18:36
  0
  694

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси шу йилнинг 9 ва 12 март кунлари БАА аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бирлашган араб амирликларида бўлиб ўтадиган мазкур ўртоқлик ўйинлари ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради. 

БАА саралашнинг “А” гуруҳидан ўрин олган ҳамда финал босқичи йўлида Иордания, Филиппин, Баҳрайн, Ироқ ва Тожикистон аёллар терма жамоасига қарши куч синашади.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 42-ўринда (1540 очко) бормоқда. БАА аёллар термаси 1280 очко билан 78-поғонани банд қилган.

Манба: the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz