Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» назорат ўйинида «Қизилқум»ни кичик ҳисобда мағлуб этди

«Қўқон-1912» назорат ўйинида «Қизилқум»ни кичик ҳисобда мағлуб этди

  17.02.2017 18:30
  0
  567
«Қўқон-1912» назорат ўйинида «Қизилқум»ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Бугунги ўйинга ҳар икки жамоа жанговор таркиб билан келди десак хато бўлмайди. Шундай бўлса-да, жамоалар учрашувни эҳтиёткорлик билан бошлашди. 9-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбаси кучли бироқ бирозгина ноаниқ чиқди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида футболчиларимизда иккита имконият вужудга келди. Аввалига Носир Отақўзиевнинг бош билан берган зарбаси гол бўлишига аниқлик етишмади. Яна бир қулай вазиятдан Кимсанов фойдалана олмади.  Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

Иккинчи бўлим вакилларимиз учун омадли бошланди. 51-дақиқада Суҳроб Бердиев ҳисобни очди. Ҳимоячи дарвозабонга тўп узатишда хатога йўл қўйди. Ҳужумчимиз эса рақибларни кечириб ўтирмади.

75-дақиқада Мерзляков бирга-бир вазиятдан гол уролмади. Дарвозабон яхши ўйнади.

80-дақиқада Пардаев бош билан кучли зарба йўллади. Сал ноаниқ бўлди.

Қолган дақиқалар мобайнида ҳар икки жамоада гол уриш учун бир қатор вазиятлар вужудга келди. Амо улардан ҳеч ким фойдалана олмади.

Натижада жамоамиз учинчи назорат учрашувида ҳам рақибидан устун келди.

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:0 (0:0)

Бош ҳакам: Равшан Эрматов.

Гол: Суҳроб Бердиев – 51.

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев,  29. Александр Мерзляков,  5. Жалил Кимсанов,  75. Мурод Холмуҳаммедов,  83. Руслан Мелзиддинов, 55. Дарко Гожкович,  6. Баҳодир Акрамов,  7. Акмал Холмуродов, 99. Баҳодир Пардаев,  90. Суҳроб Бердиев,  9. Носир Отақўзиев.

Захира: 13. Никита Рибкин, 15. Ойбек Рустамов, 10. Иқбол Маликжонов, 20. Собир Ҳамидов, 25. Андрей Сидоров.

“Қизилқум”: У. Хонимқулов, А. Усмонов, Ф. Қамбаров, Ғ. Жумаев, А. Юсупов, И. Юнусов, Э.  Бойдуллаев, Б. Ғанижонов, Ж. Ҳасанов, А. Геворкян, А. Алланиёзов.

Манба: www.kokand1912.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz