Қайднома

Қидирув

Пол Скоулз: Ван Гаалнинг ўйин услуби «Манчестер Юнайтед»га тўғри келмади

Пол Скоулз: Ван Гаалнинг ўйин услуби «Манчестер Юнайтед»га тўғри келмади

  17.02.2017 19:25
  0
  677
Пол Скоулз: Ван Гаалнинг ўйин услуби «Манчестер Юнайтед»га тўғри келмади

«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз жамоада Жозе Моуриньодан аввалроқ фаолият олиб борган Луи ван Гаал ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Полнинг сўзларига кўра, голландиялик мураббий Луи ван Гаалнинг ўйин услуби шунчаки «қизил иблислар» футболчиларига тўғри келмаган .

«Ван Гаал ҳақида ёмон фикр билдира олмайман, бунга сабаб у жуда ҳам ақлли мураббий, лекин унинг ўйин услуби шунчаки «Манчестер Юнайтед» футболчиларига тўғри келмади.

Луи ўз шогирдларига майдонда фақат тўпни назорат қилиб туришни ўргатди, лекин бу ҳолат «Манчестер Юнайтед» мухлисларига ёқмагани кўриниб турарди.

Ван Гаал бу ғояни ўз миясидан ўчириб ташлашни унутиб қўйгандек эди гўё. Мухлислар ўз жамоасини кўплаб гол уришини исташади, фақат тўпни назорат қилиш билан эса натижага эришиш қийин.

Унинг ўрнини тажрибали Жозе Моуриньо эгаллади ва у жамоа мухлислари «Манчестер Юнайтед»дан ўзгача ўйин услуби кутишаётганини тушуниб етди.

Жозе жамоани қўлга олиши билан «Манчестер Юнайтед» кўплаб голлар уришни бошлади, бирин-кетин очколар қўлга киритилмоқда.

Албатта, «МЮ» мураббийни алиштириб тўғри иш қилди, деб ўйлайман», - дейди Пол Скоулз Daily Mail нашрига берган интервьюсида.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz