Қайднома

Қидирув

Фарҳод Абдуллаев Португалияда ташкил қилинган семинарда иштирок этди

Фарҳод Абдуллаев Португалияда ташкил қилинган семинарда иштирок этди

  20.02.2017 11:12
  0
  569
Фарҳод Абдуллаев Португалияда ташкил қилинган семинарда иштирок этди

Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори, ОФК ҳакамлар департаменти маслаҳатчиси ва техник эксперти Фарҳод Абдуллаев 13–17 февраль кунлари Португалиянинг Фару шаҳрида ўтказилган ФИФА инструкторлари семинарида иштирок этди.

Мазкур семинарни ўтказишдан асосий мақсад техник ва фитнес-инструкторларни 2017 йилги мавсумга тайёрлашдан иборат бўлди. Семинар ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларни ўз ичига олди.  Беш кун давом этган ўқув-машғулотларида футбол қоидаларидани ўзгаришларнинг янги – 2017/18 йилги нашри муҳокама қилинди.

Олий даражадаги семинарда ФИФАнинг 52 нафар техник ҳамда 25 нафар фитнес-инструкторлари қатнашди. Ўқув-машғулотларда, шунингдек, ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси – италиялик собиқ ҳакам Пьерлуижи Коллина ва ФИФА ҳакамлар департаменти директори Массимо Бузака иштирок этди. 

Манба: www.the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz