Қайднома

Қидирув

Тосун - энг яхши

Тосун - энг яхши

  20.02.2017 17:43
  0
  620

«Бешиктош» вакили Женк Тосун мухлислар ўртасидаги сўров натижаларига кўра, Европа Лигасининг ўтган ҳафтадаги энг яхши футболчиси, деб топилди. Туркиялик 25 ёшли ярим ҳимоячи 1|16 финал босқичидан ўрин олган «Хапоэл»га қарши учрашув (3:1)да ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. У сўровда 71 фоиз овоз олди. «Сент-Этьен» билан ўйинда «хет-трик» қайд этган «МЮ» ҳужумчиси Златан Ибрагимович эса иккинчи бўлди - 18 фоиз овоз. Кейинги ўринлар «Рома» ҳужумчиси Эдин Жеко (8 фоиз) ва «Лион» вакили Александр Лаказетт (3 фоз)га насиб этди. Энг қизиғи, ҳафтанинг рамзий терма жамоасида Тосунга жой тегмади. У қуйидагича кўриниш олди: Онана («Аякс»), Калачев («Ростов»), Чюрюксу («Османлиспор»), Хёведес («Шальке»), Тузар («Лион»), Бернардески («Фиорентина»), Миличевич («Гент»), Ачимпонг («Андерлехт»), Жеко («Рома»), Ибрагимович («МЮ»), Лаказетт («Лион»).

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz