Қайднома

Қидирув

Санчес кетмоқчи, барибир

Санчес кетмоқчи, барибир

  20.02.2017 18:03
  0
  846

Алексис Санчес ёзда «Арсенал» билан хайрлашади, шекилли. Айтишларича, у  клуб раҳбариятини бу борада огоҳлантирган. Чилилик ҳужумчи «Арсенал» ЧЛ доирасида «Бавария»га йирик ҳисобда ютқазгач, Италияга борди. Демакки, «А» сериясига қайтишни режалаштирган бўлиши мумкин. Зеро, айни пайт унга «Ювентус» ва «Интер» клублари қизиқишмоқда. Қизиғи, Чили термаси мухлислари ҳам Санчеснинг «Арсенал»да қолишига қаршилар. Улар ҳаттоки, 1 март куни Сантьяго шаҳри кўчаларига чиқиб, оммавий тарзда ҳужумчидан «Арсенал» билан хайрлашишини талаб қилмоқчилар.

«Санчеснинг якка ўзи «Арсенал»ни судраб юришини томоша қилишдан чарчадик. Уни «Реал» ёки «Барселона»да кўришни хоҳлаймиз. Аслида Алексиснинг қаерда тўп суриши аҳамиятсиз. Бироқ унинг бутун жамоани ўз елкасида кўтариб юришини истамаймиз. Ахир миллий жамоа ҳам бор»,-дейилади мухлислар баёнотида. Эслатма, Санчес ва «Арсенал» ўртасидаги келишув 2018 йил ёзда ўз кучини йўқотади.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz