Қайднома

Қидирув

Эффектли Суарес

Эффектли Суарес

  20.02.2017 20:51
  0
  892

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес жорий мавсум Ла-лигада 1та гол уриш учун ўртача ҳисобда 88,5 дақиқа сарфламоқда. Бу унинг ҳар бир ўйин учун 1та гол тўғрилаётганидан далолат. Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг самарадорлик натижаси ҳам чакки эмас.

Ла-лигада 1та гол уришга энг кам вақт сарфлаётган футболчилар (22та тур якуни бўйича)

1. Луис Суарес («Барселона») - 88,5 дақиқа

2. Леонель Месси («Барселона») - 90,4 дақиқа

3. Криштиану Роналду («Реал») - 99,3 дақиқа

4. Мората («Реал») - 109,5 дақиқа

5. Рафинья («Барселона») - 130,4 дақиқа

6. Яго Аспас («Сельта») - 136,2 дақиқа

7. Бен Йеддер («Севилья») - 137,5 дақиқа

8. Фернандо Торрес («Атлетико») - 146 дақиқа

9. Висенте Иборра («Севилья») - 152,2 дақиқа

10. Хуанми («Реал Сосьедад») - 163,5

Айтганча, Луис Суарес ЧЛда курашни давом эттиришдан ҳали умид узмаган кўринади. Ваҳоланки, «Барселона» 1|8 финалнинг илк ўйинида «ПСЖ»га 0:4 ҳисобида ютқазди.

«Агар клуб тарихини яратишни хоҳласак, бу қарама-қаршиликнинг якуний натижасини ўзгартиришимиз шарт. «Барса» - ҳамон дунёнинг энг яхши жамоаси. Агар футбол оламида бундай вазиятни ўзгартиришга қодир жамоа бўлса - бу «Барселона». Луис Энрике? 0:4га ҳаммамиз бирдек айбдормиз. Шунчаки, яхши ўйнамадик ва энди масъулиятни бўйнимизга олишимиз керак»,-деди Суарес бу масала юзасидан.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz