Қайднома

Қидирув

«Андижон» ўз қароргоҳида навбатдаги йиғинга киришди

«Андижон» ўз қароргоҳида навбатдаги йиғинга киришди

  21.02.2017 13:55
  0
  499

Ўтган ҳафта Тошкентдаги йиғинни якунлаган андижонликлар 20 февралдан яна ўз қароргоҳида тўпланиб машғулотларга киришди.

Икки кунлик таътилдан сўнг футболчилар душанба куни Андижонда йиғилиб, тушликдан сўнг тренажёр залида жисмоний томондан ишлади. Бугундан эса машғулотлар яна кунига икки маҳалдан ўтказилади. Ушбу йиғин икки ҳафта давом этади. Бош мураббий Виталий Легайнинг маълум қилишича,  машғулотлар билан бирга яна назорат ўйинлари ҳам ташкил этилади. Бу борада спарринг рақиб сифатида биринчи лига қатнашчилари бўлган “Истиқлол” ва “Ёзёвон-Лочинлари” каби жамоалар билан музокара ўтказилиши режа қилинган. Бунгача жамоа йиғинида иштирок этиб келган Ғайрат Жўраев эндиликда ўзига янги жамоа топадиган бўлди. Таркибга эса Алишер Тўхтасинов билан Даврон Турсунов қўшилганини маълум қиламиз. Тўхтасинов ўтган мавсум “УзДонгЖу” шарафини ҳимоя қилган бўлса, Турсунов мавсум-2016ни “Андижон”да бошлаб, кейинчалик соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли ўйиндан ташқари холатда қолиб кетганди. Эндиликда у яна аввалги спорт формасини тиклаб боришга харакат қилмоқда.

Манба: www.fcandijon.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz