Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» ОЧЛни мағлубият билан бошлади

«Бунёдкор» ОЧЛни мағлубият билан бошлади

  22.02.2017 00:15
  0
  786
«Бунёдкор» ОЧЛни мағлубият билан бошлади

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “С” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Жидданинг “Ал-Аҳли” ва Тошкентнинг “Бунёдкор” клублари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди.

Prince Abdullah al-Faisal Stadium майдонида ўтган беллашувда саудияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Ал Сома ҳисобни очган бўлса, 53-дақиқада Самлан Мувашар ҳисобни оришди.  Учрашувда бошқа голлар киритилмади ва “қалдирғочлар” 2017 йилги Осиё Чемпионлар Лигасини мағлубият билан бошлади.

Мазкур гуруҳдан ўрин олган яна бир ўйинда БААнинг “Ал-Айн” клуби ўз майдонида Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг яна бир клуби – “Локомотив” кеча, 21 февраль куни ОЧЛ 1-тури доирасида Саудия Арабистонининг “Ал-Таавон” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи, 1-тур

“Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон) 2:0

Голлар: Ал Сома (13), Салман Мувашар (53)

Огоҳлантиришлар: Ал Бассас (84) – Аҳмадалиев (67)  

“Ал Аҳли”:  Ал Мусайлим, Салман Мувашар, Ал Жассим, Умар Ал Сома (Асери, 90), Яннис Фетфатцидис (Ал Бассас, 71), Муҳаммад Абдулшафи, Саид Ал Муваллад, Мутаз Ҳавсави, Саид Рубаие, Абдулфаттоҳ Товфиқ (Ал Могаҳви, 79), Саад Абдуламир.

“Бунёдкор”:  Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Душан Мичич, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзод Нурматов (Вадим Чемиртан, 56), Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Эсонқулов, 72), Аҳмадалиев,  Отабек Шукуров (Алишер Саноев, 61).

Жамоа

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Т/Н

Очко

 

“Ал-Аҳли” (С.А)

1

1

0

0

2:0

3

 

“Зоб Аҳан”

1

0

1

0

1:1

1

 

“Ал-Айн” (БАА)

1

0

1

0

1:1

1

 

“БУНЁДКОР”

1

0

0

1

0:2

0

Манба: the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz