Қайднома

Қидирув

«Саттон» дарвозабони ишдан ҳайдалди

«Саттон» дарвозабони ишдан ҳайдалди

  22.02.2017 10:01
  0
  775
«Саттон»  дарвозабони ишдан ҳайдалди

«Саттон Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Пол Досуэлл жамоанинг 46 ёшли дарвозабони Уэйн Шоу юзага келган можароли вазиятдан кейин клубдан кетиш ҳақида ариза ёзган.

«Бу кишини жуда ранжитадиган иш. Мен эрталаб уйғондим ва у ҳақдаги кўпдан-кўп ёмон хабарларни эшитдим. Уэйннинг ўзи куннинг иккинчи ярмида клуб раҳбариятидан ўзи билан шартномани бекор қилишни сўраган. Бу таклиф қабул қилинган. Бу бизнинг ажойиб эртагимизнинг қайғули якуни. Мен қаттиқ ранжидим. Хўжайинлар ҳам хафа», - дея Досуэллнинг сўзларини келтирган BBC.

Бошқа хабарларда эса клуб раҳбарияти футболчидан шартномани бекор қилишни сўраган. Бунга Англия футбол ассоциацияси унинг букмекерлик идоралари билан можароси ортидан юзага келди.

Бундан олдинроқ ассоциация Англия Кубогининг нимчорак финали доирасида ўтказилган «Саттон Юнайтед» – «Арсенал» учрашуви давомида мезбонлар жамоаси дарвозабони Уэйн Шоу захира ўриндиғида ўтирган ҳолатда пирог егани борасида текширув бошлагани хабар қилинди. Уларнинг гумон қилишича, букмекерлик идораларида унинг ўйин вақтида овқатланиши учун ставка қабул қилинганди. Футболчининг ўзи ҳам бу ҳақда хабардор бўлган бўлиши мумкин.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz