Қайднома

Қидирув

Неймар апелляцияси рад этилди

Неймар апелляцияси рад этилди

  22.02.2017 13:16
  0
  1861
Неймар апелляцияси рад этилди

«Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг апелляцияси рад қилинди ва у суд олдида жавоб берадиган бўлди. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатди.

Футболчининг 40 фоиз трансфер ҳуқуқига эгалик қилган DIS инвестиция компанияси раҳбарияти уни жазоланишини талаб қилмоқда. Гап шундаки, 2013 йилда Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфер қилинишида, компания ўзига тегишли улушни ололмаган. Дастлаб, Неймарнинг трансфер нархи 57 миллион евро деб эълон қилинган. Кейинроқ эса бу нарх кескин камайтириб кўрсатилгани аниқланган. Айни пайтда, «Барселона», «Сантос» ва Неймарнинг отасига тегишли компания фирибгарликда айбланмоқда.

Бу ишни олиб бораётган Испания прокуратураси Неймарни 10 миллион евро жаримага тортиб, 2 йилгача қамалишини талаб қилган. Аммо иш билан таниш манбалардан бирининг маълумотига кўра, «Барселона» ва «Сантос» 15 миллион евро жаримага тортилиб, Неймар шартли равишда жазоланиши мумкин.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz