Қайднома

Қидирув

«Динамо» назорат учрашувида «Навбаҳор»ни мағлуб этди

«Динамо» назорат учрашувида «Навбаҳор»ни мағлуб этди

  22.02.2017 20:44
  0
  569

Тошкентдаги иккинчи йиғин доирасидаги тўртинчи учрашувда Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши майдонга тушган «Динамо» жамоаси қизиқарли ўтган баҳсда ғалаба қозонди.

Бир неча кун олдин жамоа таркибига молдовалик 21 ёшли ҳимоячи Раду Роган келиб қўшилган бўлса, бугун сўнгги мавсумни «Қўқон-1912» жамоаси сафида ўтказган Ориф Мамажонов ва Шохруҳ Холматовлар келиб қўшилишди. «Навбаҳор» жамоасига қарши кечган назорат учрашувида жамоамиз мураббийлари бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Ўйин давомида ҳар икки жамоа ҳам кўплаб голли вазиятлар яратди. Наманганликлардан Мансур Саидов, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович сингари футболчиларда гол уриш учун имкониятлар бўлган бўлса, «Динамо» таркибидан Сардор Сулаймонов, Дилявер Абибуллаев, Жасур Азимовлар ҳисобни ўзгартиришлари мумкин эди. Қизиқарли кечган баҳснинг 66-дақиқасида жамоамиз сафида кўрикдан ўтаётган Ориф Мамажоновнинг киритган голи якунда «Динамо»га «Навбаҳор» устидан ғалаба келтирди, 1:0

Назорат учрашуви. Тошкент.
22 февраль (чоршанба)
«ДИНАМО» - «НАВБАҲОР» - 1:0
Гол
: Ориф Мамажонов, 65.
«Динамо»: Михаил Наумов, Фирдавс Абдусалимов, Шохруҳ Холматов, Раду Роган, Илҳом Комилов, Жасур Азимов, Искандар Холмирзаев, Дилявер Абибуллаев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Ориф Мамажонов, Сардор Сулаймонов.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Акмал Бозоров, Асомиддин Маматов, Амиржон Сафаров, Ҳакимхон Аъламхонов, Комил Шарофутдинов, Абдумалик Абдуллаев, Диёр Маликов.
«Навбаҳор»: Акмал Ортиқов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Ҳасанбой Эргашев, Тоҳир Шамшитдинов, Алишер Мирзаев, Мансур Саидов, Ойбек Қиличев, Азизбек Турғунбоев, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Асилбек Аманов,Тимур Толипов, Аъзам Алиев, Алишер Саматов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Хурсанов, Мирзоҳид Ғофуров, Абдуазиз Султонов.

«Динамо» жамоаси навбатдаги учрашувни эртага, 23 февраль куни «Бунёдкор» академияси стадионида «Бунёдкор» клуби ўринбосарларига қарши ўтказади.

Манба: fcdinamo.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz