Қайднома

Қидирув

Евро-2016 ҳосили

Евро-2016 ҳосили

  24.02.2017 00:15
  0
  1097
Евро-2016 ҳосили

Европа футболида йўлга қўйилган тизимга ҳар қанча ҳавас қилсак, арзийди. Қа-ранг, ҳар 4 йилда бир марта ташкиллаштириладиган қитъа чемпионатидан ҳаттоки, клублар ҳам манфаатдорлар. УЕФА яқинда аввалги йили Франция майдонларида ўтказилган Евро-2016 турнирининг баъзи молиявий якунларини эълон қилди. Аниқроғи, қитъа биринчилигига футболчи юборган клубларга тегадиган улушни тақсимлади. Табиийки, гап қандайдир кичик сумма ҳақида кетаётгани йўқ. Диққат билан эътибор қаратинг, Европа футбол ассоциациялари иттифоқи, яъни УЕФА қитъа биринчилигидан тушган умумий даромаддан нақ деярли 7 миллионини биргина Россия клубларига бўлиб беради. Шунча маблағ Россиянинг Евро-2016 финал раунди ёки саралаш баҳсларига футболчи юборган жами 29та клубига тегади. Хуллас, футболчиси қайсидир миллий жамоанинг Евро-2016 саралаш босқичидаги ўйинларида қатнашган клуб ҳам маълум миқдорда улуш олади. Қойилмисиз... Демак, умумий қараганда, нақ 641та клуб компенсация маблағига умид боғлашга ҳақли. Улар 54та миллий федерация ёхуд 100та лига вакилларидир. УЕФА шунча жамоани рағбатлантириш учун 150 миллион евродан кўпроқ маблағ ажратади. Бундан 50 миллиони 2014|2015 ва 2015|2016 йиллар мавсумида ўз ўйинчиларини саралаш учрашувларига қўйиб юборган клублар ўртасида тақсимланади. Яна 100 миллион евро эса футболчилари Франциядаги финал раунддига борган клубларга тегади.

Энг кўпи «Ювентус»га

Ҳисоб-китобларга кўра, энг кўп улуш Италиянинг «Ювентус» жамоасига тегади. Туринликлар УЕФАдан деярли 3,5 миллион еврони қуртдай санаб олишади. АПЛда соврин учун курашаётган «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» клубларининг улушлари ҳам чакки эмас - 3 миллиондан кўп. Энг кўп пул оладиган 10та жамоа 4та лига вакилидир: АПЛ - «Ливерпуль», «Тоттенхэм», «Манчестер Юнайтед», «Арсенал» ва «Саутгемптон»; «А» се- рияси - «Ювентус» ва «Рома»; Ла-лига - «Реал» ва «Барселона»; бундеслига - «Бавария»

Қайси ассоциация улуши катта

Маълум қилинишича, Англия футбол ассоциациясига аъзо нақ 60та клуб футболчилари қитъа биринчилигига дахл­дор бўлишган. Улар жами ҳисобда 38 миллион евродан кўпроқ ҳақ олишади. Бу иккинчи яхши кўрсаткичга эга Германия футбол иттифоқи улушига қараганда, 2 баравардан ҳам кўпдир. Немислар қитъа биринчилигига футболчи юборган клублар сони бўйича ҳам иккинчи ўринда. Умуман, 4та ассоциациянинг улуши 10 «лимон»дан баланд.

Тақсимот механизми

Ўртадаги маблағни бўлиш механизми анча содда. Дейлик, миллий жамоанинг саралаш ўйинига чақирилган ҳар бир футболчи учун муайян тарифлар асосида компенцасия пули берилади. Бу сумма 12тадан ўйинда қатнашган терма жамоа вакиллари учун 3536 еврога тенг. 10та ўйинда қатнашган жамоа вакиллари ҳисобига эса, ҳар бир учрашув учун 4307 евродан ёзилади. Бунда фақат ўйин қайдномасига тушган футболчилар инобатга олинади (кўпи билан 23 нафар). Хуллас, қайсидир клуб футболчиси миллий жамоаси «заявка»сига кирсаю, майдонга тушмаса ҳам, унинг ҳисобига маблағ ёзилади, албатта.

Турнирнинг финал раундди учун ажратилган сумма эса ўйинлар эмас, балки кунлар сонига асосан бўлинади. Янада аниқроқ айтсак, ҳар бир жамоанинг мусобақадаги илк ўйинидан 2 ҳафта олдинги сана ва охирги учрашуви оралиғидаги кунлар юзасидан ҳисоб-китоб қилинади. Айтганча, бунда турли даражадаги клубларга турли тарифда компенсация белгиланади: биринчи гуруҳ вакилларига бир кун учун 7231 евро, иккинчи гуруҳга - 4821 евро ва учинчи гуруҳга - 2410 евро. ФИФА кўрсатмасига биноан, Англия, Франция, Германия, Италия, Голландия ва Испания чемпионати клублари биринчи гуруҳга киритилган. Иккинчи гуруҳда Австрия, Бельгия, Дания, Греция, Венгрия, Ирландия, Черногория, Норвегия, Португалия, Россия, Шотландия, Сербия, Швеция, Швейцария, Туркия ва Украина чемпионатлари олий лигаси иштирокчилари бор. Биринчи гуруҳга кирган давлатларнинг иккинчи дивизиони вакиллари ҳам шу тоифага мансуб. Қолган барча мамлакатлар клублари ва қуйи лигалар вакилларига учинчи гуруҳ мақоми берилган.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz