Қайднома

Қидирув

«Челси» ва «Ман Сити» Бонуччи учун курашишади

«Челси» ва «Ман Сити» Бонуччи учун курашишади

  23.02.2017 20:38
  0
  530
«Челси» ва «Ман Сити» Бонуччи учун курашишади

Англиянинг етакчи жамоалари «Челси» ва «Манчестер Сити» «Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччига даъвогарлик қилишмоқда. Икки топ-клублар ёзда яна бир маротаба Турин клубига таклиф билан чиқмоқчи. 2016 йилда ҳам икки клуб 29 ёшли Италия терма жамоаси ҳимоячисига каттта қизиқиш билдиришган, айниқса «Сити» бир неча марта аниқ таклифлар билан мурожаат қилганди. Бироқ Бонуччи «Юве»ни тарк этишни истамаганди. Ҳозирги кунга келиб «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ва Бонуччи ўртасидаги юзага келган жанжал сабаб футболчининг кетиши борасида гап-сўзлар кўпайди.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz