Қайднома

Қидирув

Норозилик намойиши ва...

Норозилик намойиши ва...

  23.02.2017 17:59
  0
  506

Вьетнам чемпионатида «Донгтам Лонган» - «Ҳошимин» жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида можаро юзага келди. Ўйиннинг 90-дақиқасига келиб таблода 2:2 ҳисоби порлаб турганди.

Аммо шу дақиқада ҳакам мезбон жамоа дарвозасига шубҳали пенальти белгилади. «Донгтам» футболчилари унга эътирозларини билдириб, узоқ вақт мунозара қилишди, лекин ҳакам қарорини ўзгартирмади. Шундан сўнг жамоа дарвозабони Нгуен Минют норозилик белгиси сифатида 11 метрли жарима зарбаси ижро этилаётган вақтда дарвоза чизиғида тескари туриб олди. У ўйиннинг қолган вақтида ҳам дарвозани қўриқлашни истамади. Бу вақтда жамоанинг бошқа футболчилари ҳам майдонда қаққайиб туришган ва рақибга қаршилик кўрсатмаган.

Учрашув «Ҳошимин»нинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, 2002 йилнинг октябрида Мадагаскарнинг «Л`Эмирн» клуби «Адема»га қарши ўйин вақтида ҳакамларнинг қарорини хато деб топиб, бунга норозилик белгиси сифатида ўйинни давом эттирмаган ва уларнинг дарвозаси 149 марта ишғол этилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz