Қайднома

Қидирув

Қатар термасига пул муаммо эмас-ку...Аммо...

Қатар термасига пул муаммо эмас-ку...Аммо...

  24.02.2017 15:17
  0
  1445
Қатар термасига пул муаммо эмас-ку...Аммо...

23 март куни ЖЧ—2018 учун курашни давом эттираётган Осиё мамлакатлари сўнгги саралаш босқичининг иккинчи даврасини бошлаб беради.

Аввалроқ Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике Европадаги таътилдан қайтиши ҳамоноқ кореялик журналистларга интервью бериб ўтганди.  Унга кўра, қатарликлар аллақачон ЖЧ—2018 саралаш ўйинлари ҳақида ўйлашни бошлаб юборган. 23 март куни Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши саф тортса, Қатар ўз майдонида Эронни қабул қилади. Кўринишидан Хорхе Фоссати бошчилик қилаётган қатарликлар форсларга қарши ўйинда қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қилади.

Орадан беш кун ўтиб Қатар терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистонга қарши баҳс олиб боради. Кетма-кет бўлиб ўтадиган мана шу беллашувлар Қатарнинг келгуси тақдирига ойдинлик киритиб бериши мумкин. Маҳаллий матбуот гуруҳда 2-ўринни эгаллаш учун имкониятлар етарли эканига бот-бот урғу бериб, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари мағлуб этилиши кераклигини таъкидламоқда.

Қайд этилишича, мана шу икки ўйин учун катта мукофот пули ваъда қилинган. Футболчиларни рағбатлантириш учун бериладиган бу пулнинг миқдорига ойдинлик киритилмаган. Маълумот учун, Қатар 2022 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади ва унда иштирок этади. Мамлакат футбол федерацияси эса Россия мундиалига ҳам боришни асосий мақсад сифатида белгилаб олган.

Манба: uff.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz