Қайднома

Қидирув

Иско ёзда «Барселона»га ўта олмайди

Иско ёзда «Барселона»га ўта олмайди

  24.02.2017 20:33
  0
  728
Иско ёзда «Барселона»га ўта олмайди

«Реал Мадрид» клуби яримҳимоячиси Иско ёзда «Барселона» сафига бориб қўшила олмайди. Mundo Deportivo нашри хабарларига кўра, «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес футболчининг шартномасида келишув ниҳоясига етгунига қадар зарурат туғилса «Барселона»дан бошқа исталган клубга ўтиши мумкин дейилган бандни киритган. Агар Иско чин дилдан "кўк-анорранглилар" сафида ўйнашни истаса, 2018 йилнинг ёзини кутишига тўғри келади. Ўшанда футболчи эркин агент мақомини олади.

Олдинроқ, Иско кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкинлигини билдирганди. 24 ёшли футболчининг хизматларига Европанинг бир қатор етакчи жамоалари қатори «Барселона» ҳам қизиқиш билдирган.

Жорий мавсумда футболчи Испания чемпионати доирасидаги 17 учрашувда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган. У жамоа асосий таркибида 11 учрашувда майдонга туширилган.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz