Қайднома

Қидирув

Фанатлар «сотқин»ларга қарши

Фанатлар «сотқин»ларга қарши

  25.02.2017 08:55
  0
  1033
Фанатлар «сотқин»ларга қарши

Кўпчилик спорт турларида бўлгани каби, футболда ҳам бир спортчининг рақиб ёки ашаддий рақобатчи бўлган жамоа сафига ўтиши мухлислар ўртасида норозиликларни келтириб чиқаради. Аммо бундай ҳолатларнинг ҳаммаси ҳам  узоқ давом этадиган нафратни пайдо қилади, дейиш нотўғри бўларди. Масалан, Луис Энрике «Реал» учун у даражадаги фигура эмасди ва шунинг учун унинг «Барселона» сафидан ўрин олиши нисбатан осон кечган. «Зенит»нинг собиқ ўйинчиси Дзюбага нисбатан ҳам «Спартак» мухлисларининг қарашлари ёмонмас. Аммо Испания ва Россиядаги юқорида номлари келтирилган клублар тарихига назар соларканмиз, бундайин ўтишлар ҳар доим ҳам осон кечмаганини, аксинча, ўйинчилар ҳамда фанатлар ўртасида қатор можароларни келтириб чиқарганини кўрамиз.

2017 йил. «Вест Хэм» фанатлари - Пайетга қарши

Француз «Вест Хэм» шарафини ҳимоя қилар, аммо клуб расмийларининг фикрича футболчи бу юмушни чин юракдан амалга оширмасди, худди дон Корлеон каби. Аммо французларнинг 25 миллион фунти ҳам фанатларнинг кўнглини юмшата олмади. Пайет эса Лондон клубида тўп суриш унинг учун бу даражада шараф эмаслигини ва «Марсель» чемпионлик лойиҳасининг бир қисмига айланишни исташини айтиб оловга ёғ қуйгандай бўлди. Бу футболчи авваллари аксини таъкидлаганини ёдга оладиган бўлсак, Пайет ўшанда чин дилдан гапирмагани маълум бўлади. МЮ ёки «Челси»га ўтишнинг имкони йўқлиги маълум бўлгач, футболчи аксинча «сайрай» бошлади.   Энди Лондон клуби француз фамилиялик футболчисини 60дан 25 фунтгача арзонлаштирган ҳолда алмаштиришга тайёр.

Димитри эса экканини ўрмоқда: «сотқин»нинг донғини достон қиладиган қўшиқлар микрофонлар орқали куйланмоқда. «Вест Хэм» ўйингоҳидаги каттакон сурати олдида эса полициячи навбатчилик қилишга мажбур - вандаллардан ҳар нарсани кутиш мумкин-да. Димитрининг либослари куйдириб юборилган ҳолатлар ҳам учраяпти- «Илон» - айнан мана шу рамз Пайетнинг фанатлар ўртасидаги таниқлилик белгисига айланган.

2016 йил. «Боруссия» Д фанат-  лари - Марио Гётцега қарши

Кичик уканинг душманлар шарафини ҳимоя қилиш учун кетиши - ҳар қандай империядаги фуқаролар уруши учун одатий ҳол. Кейин уйга қайтиш, бироқ на ишда ва на ҳаётда тиним бор. Гётце ҳам унчалик қувонч билан кутиб олинмаган Дортмундга қайтгач, жиҳон биринчилиги финалида ғалаба тўпи муаллифига айланган футиболчидай ўйнолмаяпти. Вацке ҳатто Тухель мазкур трансферга қарши бўлгани тўғрисида гапиргандай бўлди ҳам - у фанатлар мазкур ўтишни қанчалик ёмон кутиб олишларини сезган экан. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, «Боруссия» фанатларида клуб тарбияланувчисига қарата ҳуштак чалиш учун икки муҳим сабаб бор.

Биринчидан, футболчи икки ўртада тузилган шартномага асосан 2016 йил охиригача ишлаб беришга ваъда қилган бўлса-да, «Бавария»га ўтиб кетди. Иккинчидан, Мюнхенда ўйнаб кетолмагач, хориждан бўлган бошқа таклифларни қабул қилишга журъат этолмади ва қадрдон жамоасига қайтишга аҳд қилди, мухлислардан қўллаб-қувватлаш кутгани ҳам аён. Гётце доимо ақлли йигит бўлиб келган, у ҳамон ёш ва асло аҳмоқ эмас, бироқ Мариро ва «Боруссия» фанатларини яраштириб қўйиш унга ҳам осон бўлмаса керак. Дарвоқе, Левандовски масаласига келсак, унга нисбатан қарашлар у қадар салбий эмас - у ҳарқалай бегона (польшалик), Хуммельс эса бутунлай бошқа масала: у «Бавария» тарбияланувчиси. Шундай бўлгач, Гётце «сотқин»лар орасида биринчи ўринда.

2015 йил. «Марсель» фанатлари - Матье Вальбуэнга қарши

Вальбэун «Лион»га - «Марсел»нинг ашаддий рақиби сафига ўтиши билан (айтганча, у Москвага келгунига қадар ҳам бу жамоа шарафини ҳимоя қилганди) собиқ жамоаси мухлислари унга қарши «ов»ни бошлаб юборишди. Бу ўтишни ҳеч ким кечирмади - Вальбуэннинг қўғирчоғини икки «Олимпик» ўйинида осиб қўйишгани етмаганидай, иккинчи бўлим ўрталарида баҳсни тўхтатишга тўғри келди: Матьега қарата шишалар, елим стаканлар, умуман чўнтакда нима топилса бари отилди.

«Марсель» таркибида ўтказилган 8 йил ўз сўзини айтганди - Вальбуэн маҳаллий мухлисларнинг ўз футболчисига айланган, у рақиблар сафидан ўрин олгач эса, қони қайноқ жанубликлар қаҳр отига минишганди. Матье «Лион» фанатларидан ҳимоя истамоқда, голлар киритяпти, собиқ клубига қарши ўйинларда аниқ тўп узатмоқда ҳам. Дастлаб,«Марсель» фанатлари бу можарода олдинда бораётган эдилар, Вальбуэнни аэропорт тўхташ жойида калтаклашга ҳам уринишлар бўлганди, аммо француз бундай ҳаракатларга нисбатан майдонда муносиб жавоб қайтармоқда.

2011 йил. «Ливерпуль» фанатлари - Фернандо Торресга қарши

АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлган испаниялик ҳужумчи шаънига шу даражада кўп лаънатлар ёғдирилардики, ҳатто инс-жинсларга ишонмайдиган мухлислар ҳам унинг ўйинидаги ўзгаришларни сезмай қолишмасди. Аслида, футбол тарихидаги энг қиммат ҳужумчи жонини жабборга бериб ўйнашни хоҳларди. Лондонга қанот қоқиб учишга интилар, бунинг учун куч ва иқтидорини аямасди. Аммо Торресга «Челси» таркибида Дрогба каби ўйинчи бўлиш насиб қилмади. Бу трансферни бемалол омадсиз деб аташ ҳам мумкин. Орқага эса йўл йўқ, ахир «Ливерпул»да унинг либосларини худди ўтган асрларда инс-жинсларга ишонган одамлар алвасти кириб олган кийимларни ёқишгандай аёвсиз кулга айлантиришганди-да.

Шу тариқа Торрес Ливерпуль футболи инквизициясига айлантирилди, фанатлар томонидан «сотқин»га чиқарилган футбол афсоналаридан бири бўлиб қолди. Испанияликнинг ўзи эса шахсига нисбатан билдирилаётган салбий фикрларни, ҳуштакларни тушунмас, ўзини вазият қурбони санарди. Ҳозирда ҳам Торрес «қизиллар» хўжайинлари йиллар давомида уни алдаб келишганини, таркибни кучайтиришни кўпкутганини ва совринлар учун курашга киришиш орзусида яшаганини айтади.Фанатлар бўлса унинг ўзини оқлашларини эшитишадида, «Челси»га ўтиш... «Ливерпул»га садоқат рамзи эканлигини эсига солишади. Ахир футболчи ҳеч бўлмаса «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин эди-ку. Темир логика. Бир сўз билан айтганда, испаниялик ҳеч қачон фанатларни тушунмайди, мухлислар - унинг ечимини.

2011 йил. «Шальке» фанатлари - Мануэль Нойерга қарши

Ҳамон «Бавария» «Шальке»га қарши меҳмонда майдонга тушганида ва тўп Майерга оширилганида ҳуштаклар чалина бошланади. Немислар - прагматик халқ, улар нимани буюришса - ўшани бажаришади, кун тартибини ва тартибни ёқтиришади. Аммо ҳис-туйғусиз эмаслар. Мануэлнинг «Бавария» фойдасига қилган эркин танловини улар ҳамон кечиришолмаяпти, кечиришолмаса ҳам керак. Агарда голкипер «Реал» ёки «Манчестер Юнайтед»га йўл олганида, балки ҳеч ким ҳеч нарса демаган бўлармиди? Аммо рур футболи тарбияланувчиси Мюнхенни танлаганида - шу даражада босим кучайиб кетдики, уни таърифлашга сўз ожиз.

Дарвозабоннинг қўғирчоғи кўприкка осиб қўйилди. Унинг шахсига ёзилган энг юмшоқ баннер эса «СОТҚИН». Ҳатто ҳозир ҳам «Шальке» фанатлари Нойерни учратиб қолишса аврар-астарини чиқариб сўкишдан ўзларини тийишолмайди. Бу эса баҳайбат Мануэлга асло ёқмайди, аммо «салом»га яраша «алик» олса можаролардан боши чиқмайди-да. Ўйин давомида шахсига нисбатан янграётган ҳуштакларни эса дарвозабон оддий ҳолдай қабул қилади - ахир у ёшлигидан «Шальке» фанати. Қизиқ ҳолат - Нойер «Бавария»га ўтганидан хурсанд, аммо фанат сифатида мухлисларни тушунармикан?!

2009 йил. «Зенит» фанатлари - Владимир Бистровга қарши

«У одам эдими?» Бу саволни машҳур баннер ёрдамида беришди, айнан унда «Узуклар ҳукмдори» қаҳрамони Голлум Бистров тимсолида тасвирланган ва «Спартак»нинг «ромб»асини ушлаб олганча машҳур бўлган ибора «Менинг жозибадорим» сўзларини такрорларди. Ҳамма гап шундаки, Бистров дастлаб Москвага йўл оларкан бешикдалик чоғидаёқ «Спартак» мухлиси бўлганини такрорлади, кейин эса, ҳеч нарса бўлмагандай қайтишга қарор қилиб «Зенит» мухлисларининг қонини қайнатиб юборди. Дарвоқе,Владимир ўша баннердаги Голлумда ҳақиқатда нима ифоланганлигини англаёлмади - унга баннер ёқди, ҳатто совға қилишларини сўради - фанатлар эса футболчидаги қатъиятсизликни қаттиқ қоралашди, жавоб сифатида эса ўйинчининг ҳеч нарсани англатмайдиган кулгусини олишди.

Аслида, Бистров Санкт-петербурглик мухлисларнинг Москва клубига нисбатан ўз қарашлари борлигини жуда яхши билади. Ҳатто улар РФ пойтахтида бир бор бўлмаган инсонни ҳам «москвалик» деб аташга тайёрлар. «Зенит» билан боғлиқ бирор масалада қарашлари тўғри келмай қолса эса уни «Спартак» фанатига чиқариб қўйишлари ҳеч гап эмас. Бироқ мазкур тушунмовчиликдаги муаммо янада нозик - Карпин Федунга нисбатан босим ўтказишганини ва Бистровни «Зенит»га қўйиб юборишга мажбур қилганини гап орасида айтиб юборди. Мазкур трансфер эса ўйинчига қўл келди, аммо рақибни кучсизлантириб юборди - чемпионлик мақомини Владимир «Спартак»дан қайтганидан сўнг ютиб олди. Владимирга нисбатан билдирилган салбий фикрлар вақт ўтган сайин унутилгани рост. Зеро, у Петербург футболи афсонасининг бош фигураси эмас. Бироқ «Смена» ва «Зенит» тарбияланувчиси бўлган Бистровни дунё даражасида ёрқин қабул қилишгани ҳануз тушунарсиз.

2009 йил. МЮ ва МС фанатлари - Тевесга қарши

Манчестерда фақат «Манчестер Юнайтед» фанатларигина  Тевесни «Манчестер Сити»га ўтиб кетгани ва айрилиқ учун фақат собиқ клуби айбдор деб айтгани учун ёмон кўришади, деб ўйлайсизми? Хато қиласиз, Карлитос бу борада кам учрайдиган эффектни яратди - Манчестернинг ҳар икки клуби мухлисларининг қарашларида бир хиллик кузатилди. Улар ҳамкорликда ахлат ташувчи юк машинасига буюртма беришди ва унга Тевес футболкаларини ташлашни таклиф қилишди. «Қизил иблислар»нинг аргентиналикка нисбатан эски ҳисоб-китоблари бор, «мовий ой» вакилларини эса футболчи 2011 йилда Чемпионлар Лигаси доирасида «Бавария»га қарши баҳсда майдонга чиқишдан бош тортгани қаҳрлантириб юборган.

Карлос кенг жамоатчилик олдидаги чиқишдан сўнг тинчланди деб ўйласангиз эса хато қиласиз. Орадан ярим йил ўтгач, чемпионлик мақоми нишонланаётганида у сэр Алекс Фергюсонга қуйидаги ёзувни юборди: «Қабрингда тинч ёт, Ферги». Бу билан Тевес Фергюсон қачонлардир айтган бир иборани ҳамманинг ёдига солиб қўймоқчи бўлганди: «Тевес «шаҳарликлар» таркибида чемпион бўлгунича мен у дунёга йўл оламан». Футболчининг мазкур хурмача қилиғи учун «Манчестер Сити» расмий равишда узр сўради, аммо шундан сўнг Карлос ўзини жуда ҳам яхши кўришмайдиган клубда яна бир мавсум тўп сурди ва энди Манчестерга оёғи тортмаса ҳам керак - «Юнайтед» фанатларининг уни кўргани кўзлари йўқ. Бу сизга Оуэн эмас, Майкл МЮга ўтишга қарор қилганидан сўнг қадрдон Ливерпулида ҳуштакларга сабаб бўлса ҳам, иш оёқда тепкилашгача бориб етмаслиги аниқ.

2000 йил. «Барселона» фанатлари - Луиш Фигуга қарши

Яқинда «Барселона» академияси мураббийлари билан боғлиқ можаро юз берди. Ҳаммасига мураббийларнинг «Реал» афсонавий футболчиси Рауль билан бирга суратга тушишни тақиқлаб қўйишгани сабаб бўлди. Маълум бўлишича, каталонияликлар учун ашаддий рақиб ўйинчиси билан тушилган сурат ҳам обрўларига берилган зарба экан, бироқ бу «Барселона» боссларига Фигуни «Реал»га миллион песетга бериб юборишларига тўсқинлик қилолмади. Блаугранслар сардори эса шундай деб баёнот берди: «Реал»га ўтмайман. Фанатлар кўзларига қандай қарайман ахир?» Аммо ўтди - пул ва совринлар учун ўтди.

Фигунинг айтишича, бу воқеа аллақачон тарихга айланган, шунчаки у Барселонада кам бўлади, холос. Футболчи тарафига қарата эса фанатлар эль-класико давомида фақатгина турли буюмлар отибгина қолмасдан, ҳатто чўчқа бошини ҳам ирғитишди, дуч келиб қолганида имкон қадар обрўсизлантиришга интилишди. Евро-2004 финали давомида (ўшанда греклар сенсацион даражада ғалаба қозонишганди) Фигунинг олдига айнан «Барселона» фанати югуриб келди ва унга «лаънат»ни топширди. Луиш ҳамон каталонияликлар уни қадрлашмаганини, «Реал»га ўтишида пул асосий фактор бўлганини таъкидлайди ва Мадридга «Барселона»дан ҳозир ҳам ўтган бўлишини айтади. Қилмишидан афсус чекмайдиган «сотқин» бундан кейин ҳам фанатларнинг жаҳлини чиқараверади.

Юқорида тўхталган воқеаларни - футболчига нисбатан бўлган муҳаббат бир лаҳзада нафратга айланиш ҳодисаларини нима бир-бирига яқинлаштирмоқда? Тўғри, шундай ўйинчилар ҳам борки, уларнинг қайси клубга ўтиши билан мухлисларнинг иши йўқ - хоҳлашса «Реал»га ёки «Барсенлона»га ўтмайдими. Лекин биз юқорида номларини келтирган футболчиларни фанатлар ўзларича севишарди. Уларнинг ҳар бирини ўзлари учун азиз ва қадрдон, ҳатто оиласи аъзолари деб билишарди. Ўз арзандаларини алқашар, улар билан мақтанишарди. Шундай экан, фанатларнинг фикрича, бу футболчиларнинг бошқа клубларга ўтиб кетиши «сотқинлик» эмасми?! Демак, кимни энг кўп севишган бўлса айнан ўшалар нафратга лойиқ эканлар-да?

И.ОБИДОВ тайёрлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz