Қайднома

Қидирув

Кутиб олинг: Испания чемпионатида марказий ўйинлар бўлиб ўтади

Кутиб олинг: Испания чемпионатида марказий ўйинлар бўлиб ўтади

  25.02.2017 10:15
  0
  1122
Кутиб олинг: Испания чемпионатида марказий ўйинлар бўлиб ўтади

Кеча Испания Ла лигаснинг 24-тур учрашувларига старт берилганди. Унда битта ўйин ўтказилди. "Лас-Пальмас" жамоаси ўзида "Реал Сосьедад"га кичик ҳисобда ютқазиб қўйди. 

Қолган ўйинлар бугун ва эртага бўлиб ўтади. 

Қизиғи шундаки, бу турда бирданига иккита марказий ўйин бўлиб ўтади. Уларнинг бири Мадридда маҳаллий "Атлетико" ҳамда "Барселона" клублари ўртасида кечади. Бу жамоаларнинг ўзига яраша ҳисоб-китоблари бор. Бугунги натижани олдиндан айтиш қийин бўлса керак.

Иккинчиси учрашув бўлса "Вильярреал" ҳамда "Реал" Мадрид жамоалар ўртасида бўлади. Бу ўйин ҳам ўзига хос тарзда ўтиши турган гап. Мезбонлар айни пайтда анча кучга тўлган ва Зидан шогирдларига етарлича бош оғриғи бўлишлари мумкин.

Ушбу тур анонси билан танишинг:

24-тур
25.02.2017
00.45   Лас-Пальмас 0 - 1 Реал Сосьедад
17.00   Алавес - Валенсия
20.15   Бетис - Севилья
22.30   Леганес - Депортиво
26.02.2017
00.45   Эйбар - Малага
16.00   Эспаньол - Осасуна
20.15   Атлетико Мадрид - Барселона
22.30   Атлетик Бильбао - Гранада
22.30   Спортинг Хихон - Сельта
27.02.2017
00.45   Вильярреал - Реал Мадрид

Манба: www.uff.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz