Қайднома

Қидирув

Анчелотти:«Раньери тарих ёзди»

Анчелотти:«Раньери тарих ёзди»

  25.02.2017 17:28
  0
  527

"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти "Лестер"дан истеъфога чиқарилган Клаудио Раньери борасида фикрларини билдирди.

"Жозенинг фикрларига тўлиқ қўшиламан. Унинг фикрларига қўшилишга ўрганмаганман, аммо бу сафар у ҳақ. Ҳаммаси тўғри, Жозе.

Бу қарор ҳаммани ажаблантирди. Аммо истеъфолар - мураббийлик ишининг бир қисми. Мени ҳам кўп марта истеъфога чиқаришган, "Челси" ва "Реал"да ҳам шундай бўлганди.

"Лестер" Раньери бажарган ишлар учун унга миннатдорчилик билдириши керак. У тарих ёзди. Раньерининг "Лестер"да қилган иши унга бошқа клуб, янги ҳаяжонлар топишига ёрдам беради. Кейин эса - яна истеъфога чиқаришлари мумкин", - дейди Анчелотти.

Аввалроқ, "МЮ" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам истеъфога чиқарилган италиялик мутахассисни қўллаб-қувватлаш мақсадида матбуот анжуманига унинг исми-шарифи туширилган футболкада келган эди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz