Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо Неймарни «Манчестер Юнайтед»га ўтишга кўндирмоқчи

Жозе Моуриньо Неймарни «Манчестер Юнайтед»га ўтишга кўндирмоқчи

  25.02.2017 17:52
  0
  728
Жозе Моуриньо Неймарни «Манчестер Юнайтед»га ўтишга кўндирмоқчи

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Барселона» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарни Англияда ўйнашга таклиф этмоқда.

Бу ҳақда Sport нашри хабар беради. Манбанинг хабарига кўра, Жозе Неймар билан деярли ҳар куни телефон орқали суҳбатлашиб туради.

Португалиялик мутахассис суҳбат давомида Неймарга Англияда футбол ўзгача эканлиги ҳамда Испания жамоасидан кўпроқ маошга эга бўлишини айтиб ўтган.  

Биламизки, Моуриньо аввалдан машҳур футболчиларни ўз томонига оғдаришдан бош тортмаган .

Маълумот учун, Неймар «Барселона»да 2013-йилдан бери фаолият кўрстиб келади. Шунингдек, айни вақт, Неймар сайёранинг энг машҳур футболчиларидан бири саналади.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz