Қайднома

Қидирув

«Обод»: «Қайрат» ўринбосарларини мағлубиятга учратди

«Обод»: «Қайрат» ўринбосарларини мағлубиятга учратди

  25.02.2017 23:20
  0
  594
«Обод»: «Қайрат» ўринбосарларини мағлубиятга учратди

Бугун "Обод" янги мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувини ўтказди.   "Бунёдкор" академияси майдонида бўлиб ўтган беллашувда рақиб Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби ўринбосарлар таркиби бўлди. Айтиш керак, жамоамиз мураббийлар штаби ҳам мазкур баҳсда асосан ўринбосарлар таркибида тўп сураётган футболчиларнинг хизматидан фойдаланди. Қизиқарли кечган беллашув 1:0 ҳисобида "Обод"нинг ғалабаси билан якунланди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Наврўз Ҳаипов томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди.   Назорат учрашуви ОБОД - ҚАЙРАТ - 1:0 (1:0) 25 февраль. Тошкент. "Бунёдкор" академияси майдони.
Гол: Наврўз Ҳаипов.

"Обод": Азамат Аҳмедов, Аббос Исроилов, Ислом Исмоилов, Миршоҳид Олимов (Дилмурод Жўрабоев), Аббос Пўлатов (Фарҳод Маҳамаджонов), Шерзод Жалилов (Отабек Пардабоев), Ҳусанхон Ғаниев (Дониёр Ёқубжонов), Жаҳонгир Омонов (Даниэль Насриддинов), Идрис Бикмайкин (Шердор Тўхтасинов), Санжар Тўрақулов (Аббос Саидкаримов), Наврўз Ҳаипов (Исмоил Жасурхўжа). 

Манба: www.fcobod.uz  



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz